Генерал Боқирий: Эрон халқи қатъийлик билан ўз йўлини давом эттиради
(last modified Tue, 05 Feb 2019 09:44:22 GMT )
феврал 05, 2019 14:44 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон халқи қатъийлик билан ўз йўлини давом эттиради

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Исломий Инқилоб душманларнинг ўтган 40 йил мобайнидаги фитналари билан бир пайтда, Эрон халқи олдингиданда ўз йўлини қатъийлик билан давом эттиради деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқирий  душманлар 40 йил ичида давлат тўнтаруви, уруш, бевосита таҳдид,  жосуслик каби фитналар билан  Эронга қарши душманона сиёсатларини давом эттирмоқда, аммо барча фитналари чипакка чиқарилди деб таъкидлади.

Генерал Боқирий  АҚШ ва минтақадаги Арабистон ва БАА каби  қарам режимлар  йилида ислом ва Исломий Инқилобга қарши кураш учун 100 лаб миллирад доллар харажат этаётганига ишора қилар экан, Эрон қуролли кучларининг  барча харажатлари 7-8 миллиард доллар бўлиб,  ушбу кам харажат билан душманларнинг юзлаб миллиард доллар харажатлари қаршисида тура олмоқда деб қўшимча қилди.   

Ёрлиқ