Солеҳий: Эрон ядровий соҳадаги янги лойиҳаларни амалга оширишга қодир
(last modified Wed, 06 Feb 2019 06:54:57 GMT )
феврал 06, 2019 11:54 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Эрон ядровий соҳадаги янги лойиҳаларни амалга оширишга қодир

Кеча Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Алмаёдин телеканалида Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 -чи йиллиги борасидаги суҳбатида, Эрон ислом жумҳурияти ядровий соҳадаги барча лойҳаларини амалга ошира олади деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон атом  энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий  Теҳрон давлатини  турли хил тадқиқотий реакторларни ишлаб чиқариш қудратига эга бўлганини таъкидлаб, Эрон таклиф этганиларида тадқиқотий реакторга қизиқадиган ҳар бир исломий мамлакатларга ёрдам бериши мумкин деб қўшимча қилди.

Солеҳий шунингдек,  Эрон ядровий масалалар соҳасида катта тажрибага эга бўлиб,  ўз тажрибаларини бошқа исломий мамлакатларга ўргатишга тайёр деб изоҳлади.

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси  Эроннинг ядровий дастурларига қарши душманларнинг сиёсатларига ишора қилар экан, душманлар Эрон ислом жумҳуриятининг ривожланишини исташмайди  деб таъкидлади.

У ўз сўзарида Европа давлатлари ҳам Эронга ўхшаб ядровий келишув доирасидаги барча мажбуриятларига амал қилиши керак деб аниқлик киритди. 

Ёрлиқ