Руҳоний: Халқнинг 22-Баҳмандаги намойишларда иштирок этишлари душман фитналарига қатъий жавоб булади
-
Руҳоний: Халқнинг 22-Баҳмандаги намойишларда иштирок этишлари душман фитналарига қатъий жавоб булади
Эрон ислом жумҳурияти президенти исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллиги яқинлашиб келиши муносабати билан табрик йўллаб, барча Эрон халқини 22-Баҳман кунида қизғин ва кенг миқёсда қатнашишларига чорлади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъати йиғилишидан кейин, исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллиги яқинлашиб келиши муносабати билан табрик йўллаб, барча Эрон халқини 22-Баҳман кунида қизғин ва кенг миқёсда қатнашишларига чорлади.
Унга кўра, Эрон халқи исломий инқилобнинг асосий эгаси ҳисобланади. Ҳасан Руҳоний душманларнинг Эрон халқига қарши олиб бораётган фитналарига ишора қилиб шундай айтдики, бир йилдан буён исломий инқилоб душманлари яъни АҚШ ва Сионистик режим Эрон халқини ўз келажакларидан умидсизланишлари ва руҳий тушкунликка тушишлари учун кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширишди.
Аммо, Эрон халқи барча душманликларга қарамай, жўшқинлик ва интилувчанлик ҳамда келажакка ишонч кўзи билан қараб, душманларни ўзларини маюс қилишди.