Вилоятий: Эрон ва Сурия стратегик алоқаларга эга
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Эрон ва Сурия ҳар доим бир-бирини қўллаб келишган ва ушбу ҳамкорликлар бундан кейин ҳам давом этади деб таъкидлади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий чоршанба куни Теҳронда Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан учрашганида, Эрон ва Сурия ҳар доим бир-бирини қўллаб келишган ва ушбу ҳамкорликлар бундан кейин ҳам давом этади деб таъкидлади.
Али Акбар Вилоятийга кўра, минтақанинг реакцион учлиги Сурия миллати олдида мағлуб бўлди. Эндиликда Сурия ерларининг 90 фоизи Дамашқ давлатининг қўл остида турибди. Тез орада мамлакатнинг барча ҳудуди Сурия армияси томонидан озод этилади.
Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ҳам ушбу учрашувда шундай айтдики, Сурия ва Эрон террорчиларга қарши биргаликда кураш олиб борди ва айни пайтда ҳам мустамлакачи номи остидаги душманлар қаршисида қатъиятлик кўрсатмоқда. Эрон ва Сурия мустамлакачилар устидан албатта ғалаба қозониши муқаррар.