Руҳоний: Эронга қарши АҚШ фитналари чипакка чиқарилмоқда (ВИДЕО)
(last modified Thu, 07 Feb 2019 06:54:40 GMT )
феврал 07, 2019 11:54 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти, нотўғри ҳисоб -китоблар, Исломий Инқилобдан кейин ва олдин Эрон халқига қарши АҚШ давлатининг кетмакет мағлуб бўлганининг асли омилидир деб изоҳлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 -чи йиллиги муносабатида Теҳрондаги хориж мамлакатлар ташкилотлари  ва консулликлар раислари ҳамда элчилари билан учрашганида,  АҚШ давлати давлат тўнтаруви, мажбурий уруш, минтақадаги реакцион режимларга кўмаклаш ҳамда турли мамлакталарга қурол-яроқ экспорт этиш орқали, Эрон халқи устидан ғадаба қозонишни тасаввур қиларди, аммо  Вашингтон давлати Эрон халқи борасидаги барча ҳисоб -китобларида хатоликка йўқ қўйди.

Эрон президенти, Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Эрон халқи ҳардоим АҚШ ва сионистик режим фитналарини чипакка чиқарганига тўхталиб, АҚШ давлати бор куч- қудрати билан  Эрон халқига қарши босимларини кучатйриш пайида эди, аммо Эрон халқи бирлашиб, душманлар қаршисида тура олидилар ва душманларнинг ёвуз ҳаракатларини олдини олишга муваффақ бўлишди деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, турли мамлакатлар жумладан Ироқ, Сурия, Ливан, Яман, Афғонистон ва Қатар каби давлатларни ёрдам сўраганида Эрон уларга ўз кўмакларини дариғ тутмайдиганлинига ишора қилар экан,  Эрон давлати ўтган йиллар ичида  берган барча ваъдаларига амал қилиб келган деб аниқлик киритди. 

Ёрлиқ