Қозоғистон Эрон ОАВ билан муштарак ҳамкорлик қилишини маълум қилди
Қозоғистон Казинформ ахборот агентлиги директори Эрон ислом жумҳурияти элчиси билан учрашганида исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллиги муносабати билан табриклаб, эронлик ахборот агентликлари билан маданий ва ОАВ йўналишида қўшма дастурларни ижро этилишига тайёр эканликларини билдирди.
Эрон ислом жумҳуриятининг Қозоғистондаги элчиси Мажид Собир ўтган куни Қозоғистон Казинформ ахборот агентлиги директори Аскар Умаров билан учрашганида,
ушбу ахборот агентлиги билан Эрон ислом жумҳурияти агентликлари ўртасидаги имзоланган ҳамкорлик меморандумига ишора қилиб, ушбу ҳамкорликларнинг келугусида янада кенгайтирилишига умид билдирди.
Шунингдек, Аскар Умаров Эрон ислом жумҳуриятининг чеҳрасини ва қиёфасини Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида ва Қозоғистон тасвирини Эрон оммавий ахборот воситаларида яхши ва ижобий ҳамда кенг ёритилаётганини юқори баҳолади.