Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти: Инқилобнинг иккинчи қадами . Эрон халқига хитоб
(last modified Sun, 17 Feb 2019 11:10:55 GMT )
феврал 17, 2019 16:10 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти: Инқилобнинг иккинчи қадами .  Эрон халқига хитоб
    Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти: Инқилобнинг иккинчи қадами . Эрон халқига хитоб

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Алҳамду лиллоҳи раббил-оламин вас-салоту вассалом ала сайидина Муҳаммад (с) ва олиҳи тоҳирин ва саҳбиҳил мунтажабин ва мин табаъаҳим биэҳсон илла явмиддин.

Зулм-ситамдан эзилган халқларнинг озчилик қисми ҳиммат кўрсатиб, инқилоб қилишади. Ана шундай оёққа қалқиб, инқилобни амалга оширган халқлар орасида ҳам инқилобий ишни охирига етказганлари, ҳукуматни ўзгартиришдан ташқари ўз инқилобий орзуларини амалга оширганлари жуда кам. Аммо янги асрнинг энг улуғ ва энг халқчил инқилоби бўлган Эрон халқининг шонли инқилоби 40 йил давомида ўзининг эзгу орзуларига хиёнат қилмай, қаршилик кўрсатиши имконсиз бўлиб кўринган барча васвасалар га қарама-қарши туриб, ўзининг иззат-эътибори ва шиорларининг қадр-қийматини қўлдан бермай,  эндиликда ўз-ўзини қайта қуриш , ривожланиш ва ўзлигини англаш майдонига кириб келди.

Бундай халққа қалб қаъридан ташаккурлар айтишимиз лозим. Бу шонли ишни бошлаган, давом эттирган авлодга  ҳамда оламшумул аҳамиятга молик бўлган иккинчи шонли 40 йилликка қадам қуйган авлодга ҳам ташаккурлар бўлсин!

Ӯшанда дунё модиюнчи Шарқ ва Ғарбга тақсимланган эди.  Улуғ бир диний бирдамлик вужудга келишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмас эди. Ана шундай бир вазиятда , Эронда Исломий Инқилоб шукўҳ-шаҳомот ила майдонга қадам қуйди. Бу инқилоб барча мавжуд чорчўбаларни синдириб ташлади. Нуқтаи назарларнинг эскирганини бутун дунёга намоён этди. Дин ва дунёни ўзаро уйғунлаштириб, янги давр бошланганини эълон қилди.  Табиийки, зулм-ситам ва гумроҳликнинг пешволари қаршилик кўрсатишди, аммо бу қаршиликлар мақсадига етмади. Янги ўнгчи ва сўлчилар аввалига бу янги ва ўзига хос садони эшитмасликка олишди. Сўнгра, уни бўғиш учун тўда бўлиб сайъ-ҳаракат қилишди. Аммо бу ҳаракатлари уларга муқаррар ажални яқинлаштиришдан бошқа фойда бермади. Орадан инқилоб йиллигининг 40 байрами ва 40 фажр ўнкунлиги кечди. Эндиликда, икки душманлик марказларидан бири нобуд бўлди, иккинчиси эса муқаррар ўлим билан тўгайдиган муаммоларга гирифтор бўлган. Исломий Инқилоб эса, ўз идеяларига содиқ қолди  ва ўз шиорларига амал қилиб, олға устивор қадам ташламоқда.

      Ҳар бир нарса учун фойдали умр ё худ фойдаланиш муддатини белгилаш мумкин. Аммо диний инқилобнинг шиорлари бу қоидадан мустаснодир. Уларнинг фойдаланиш муддати ҳеч қачон тугамайди. Зеро,  барча даврларда, инсониятнинг фитрати улар билан қоришиқдир. Эркинлик, ахлоқ, маънавият, адолат, мустақиллик, қадр-қиймат, ақл-тафаккур, биродарлик каби тушунчаларнинг ҳеч бири маълум бир авлод ёхуд бир жамият билан чекланиб қолмайди. Бу тушунчалар маълум бир даврда ярқираб нур сочадиган, бошқа даврга келиб эса хира тортадиган қадриятлар эмас. Бирор бир халқ бу эзгу тушунчалардан зерикиб қолмайди. Қайси жамиятдаким, ҳолсизлик ва зерикиш вужудга келган бўлса, демак ӯша жамиятнинг масъуллари диний қадриятларга амал қилиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ўрнига ундан юз ўгиришган.

     Исломий Инқилоб тирик бир ҳодиса сифатида ўзини қайта тиклаш ва хатоларини тузатиш иродасига эга. Аммо у ҳеч қачон ўзининг танлаган асосий йўлидан орқага чекинмайди. Бу инқилоб ўзига нисбатан танқидларга мусбий муносаба т кўрсатади ва бу танқидларни Худонинг неъмати ва ўз масъулиятига нисбатан бефарқ бўлган кишилар учун жиддий огоҳлантириш деб билади. Аммо ҳеч қачон Аллоҳга шукурким, элнинг диний иймони билан қоришиб кетган ўзининг қадриятларидан воз кечмайди. Улардан узоқлашмайди. Исломий Инқилоб амалга ошган пайтидан бўён сукунат ва турғунликка дуч келмаган ва дуч келмайди ҳам. Инқилоб сўронлари ҳамда сиёсий ва ижтимоий тизим ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик ва келишмовчилик йўқ, балки бу инқилоб абадул-абад инқилобий тизим назариясини қўллаб-қувватлайди.

     Исломий Жумҳурият догма ва оламда юз бераётган янгиликларга бефарқ қаровчи, уларни ҳис қилмайдиган тизим эмас. Аммо у ўзининг танлаган йўлига содиқ бўлиб, ўзи, рақиблари ҳамда душманлари ўртасидаги чегараларга жиддий аҳамият беради.  У ўзининг асосий мақсадига жиддий эътибор қаратади ва қандай яшаб қолгани унинг учун жуда муҳимдир. Табиийки, умидлар ва воқеийлик орасидаги масофа орзупарвар виждонларни доимо азоблаб келган. Аммо масофалар босиб ўтилажак. Ўтган 40 йил давомида бу масофаларни бир неча марта босиб ўтдик. Шубҳасиз, келажакда ҳам жасоратли, доно ва мўмин авлодларимиз бу масофаларни янги куч –ғайрат ила босиб ўтажак.

Эрон халқининг исломий инқилоби қудратли, аммо меҳр-мурувватли,   кечиримли ва ҳатто мазлум инқилоб эди. Бу инқилоб жуда кўп ҳаракат ва қузғолонларнинг юзини ерга қаратган ҳаддидан ошиш  ва сўлга оғишларга юзма-юз бўлмаган.

   Бу Инқилоб ҳеч бир маъракада,  ҳатто Америка ва Саддом билан юзма-юз келган чоғида ҳам биринчи бўлиб ўқ отмаган,  барча ҳолатларда душман ҳужумидан ўзини ҳимоя қилган ва ёвга қақшатқич зарба берган. Бу инқилоб бошланишидан бугунгача шафқатсиз ва қонхўр ҳам,  исталмаган ёхуд нафратланарли ҳам бўлмаган. У зўравонлар ва буйинюғонлар қаршисида шижоат билан адл турган ва дунёнинг мазлум халқларини ҳимоя қилиб келган. Бу инқилобий жўмардлик ва мурувват, бу садоқат ва иқтидор, бу жаҳон мазлумларини ҳимоя қилиш учун амалга оширилган дунёвий ва минтақавий сайъ-ҳаракат Эрон ва ҳар бир эронликнинг ифтихор туйғусидир ва доимо шундай бўлиб қолажак.

Исломий Жумҳурият янги даврининг ибтидосида бу ҳақир банда улуғ исломий Эронни қуриш каби буюк жиҳоднинг янги даврини бошлаш учун амал майдонига қадам босадиган янги авлод, қадрли ёшларга бир икки оғиз сўз айтиш истагидаман. Сўзимнинг ибтидосида ўтмишга бир назар ташламоқчиман.    

       Азизлар! Ҳар бир киши билмаганларини фақат тажриба қилиб,  ёхуд бошқаларнинг тажрибасини ўрганиб билиб олади. Биз кўрган ва бошимиздан кечирган кўп нарсаларни сизнинг авлодингиз ҳали кўрмаган. Биз кўрдик. Сиз ҳам кўражаксиз. Келажак ўнйилликлар сизларга тааллуқли.  Сиз тажриба ўрганиб, етилиб,  ўз инқилобингизни ҳимоя қилишингиз лозим, токим бу инқилоб ўзининг янги исломий маданият яратиш ҳамда Узмо вилоят (жон ва руҳимиз фидо бӯлсин) қуёшининг юз кўрсатишига тайёргарлик каби орзу-армонларига яқинлашсин. Келажакда бу йўлда устивор қадамлар ташлаш учун ўтмишни яхши билиш ва унинг тажрибаларидан ибрат олиш керак. Агар бу нарса унитилса, ҳақиқатнинг ўрнини ёлғонлар эгаллайди ва келажак кутилмаган таҳдидларга дуч келиши мумкин. Инқилоб душманлари бизнинг ўтмишимиз ва ҳатто бугунги кунимиз ҳақида ёлғон тарқатишга сайъ-ҳаракат қилишади. Бу йўлда улар жуда катта пуллар сарфлашади. Тафаккур, ақида ва сергакликнинг қароқчилари жуда кўп. Душман ва унинг гумашталари ҳақиқатни айтишмайди,  албатта.

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти: Инқилобнинг иккинчи қадами .  Эрон халқига хитоб

 

      Исломий Инқилоб ва у вужудга келтирган ижтимоий тизим буш жойда вужудга келди.

Биринчидан: Ҳамма нарса:  давлат  тӯнтариши воситасида тахтга эришганидан ташқари, ўз қиличининг зарби билан эмас, балки бегоналарнинг қўли билан тахтга ўтқазилган ӯзгаларга қарам бўлган, фисқ-фасод, зулм-ситамга асосланган тоғут режими-- Эрондаги биринчи шоҳлик режими ҳам,  Америка ҳамда айрим Ғарб давлатлари ҳам  бизга қарши қаратилган эди. Бундан ташқари  ички тартибсизликлар ҳукм сурар, илм-техникада, сиёсат ва маънавият ҳамда бошқа соҳаларда шармандали тарзда орқада қолиш баралла сезиларди..

       Иккинчидан: Биз суянадиган бирор-бир тажриба мавжуд эмасди. Табиийки, марксистик ва бошқа қӯзғолонлар иймон ва исломий маърифат замирида вужудга келган инқилоб учун намуна бўлолмасди. Исломий инқилобчилар ҳеч қандай тажриба ва намунасиз ҳаракатни бошлашди. Жумҳурият ва исломиятни ўзаро уйғунлаштириш, бу тизимни ташкил қилиш ва ривожлантириш дастурлари фақат ва фақат илоҳий ҳидоят ҳамда Имом Хумайний (р.а) ҳазратларининг олий тафаккури ва нуроний қалби воситасида қўлга киритилди. Бу инқилобнинг биринчи порлаши эди.

       Эрон халқининг Исломий Инқилоби ӯша пайтдаги икки қутбли дунёни уч қутубли дунёга айлантирди. Кейинчалик, Шўролар ҳукумати ҳамда тарафдорларининг парчаланиб кетишидан сўнг вужудга келган янги иқтидор қутублари “ислом ва мустабидлик ” каби икки тушунчани вужудга келтирди.  Эндиликда, бу қутублар дунё аҳлининг таважжуҳ марказига айланган. Бир томондан зулм чекаётган халқлар ҳамда дунёдаги эрксевар ҳаракатларнинг умид кўзлари, иккинчи томондан зўравон режимларнинг гина-адоватга тўлган бадбинлик нигоҳи ана шу марказларга қадалди. Шундай қилиб, дунёнинг ривожланиш йўли ўзгарди. Инқилоб зилзиласи роҳат тӯшакларда пинакка кетган Фиръавнларни уйғотиб юборди. Душманликлар шиддат ола бошлади. Иймоннинг чексиз қудрати ва бу халқнинг ҳавас қиларли ғайрат-шижоати, ҳамда самовий маърифатга эга бўлган улуғ имомимиз бўлмаганида,    бунчалик душманлик, хусумат, бадбинлик, фитна ва хабосатга дош бериш имконсиз эди.

      Дош бериши осон бўлмаган бунчалик оғир қийинчиликларга қарамай, Исломий Жумҳурият кун сайин ишончли ва устивор қадамлар ташлади. Ўтган 40 йил исломий Эронда улкан жиҳодлар, шон-шуҳрат ва ишониши қийин бўлган ривожланишнинг гувоҳи бӯлдик.  Эрон халқининг 40 йил давомида қўлга киритган улкан мувафаққиятлари Франция инқилоби, СССР-даги октябр инқилоби ҳамда Ҳиндистон инқилобидан кейинги айни шу муддат билан солиштирганда, яққол кўзга ташланади.  Исломий иймондан илҳомланган жиҳодий ҳаракатлар , улуғ имомиз ҳаммамизга ўргатиб кетган “биз бунга қодирмиз” шиорига эътиқод Эронни барча соҳаларда улкан ривожланиш ва мувафаққиятларга етказди.

Исломий Инқилоб узоқ муддатли  тарихий гумроҳликка барҳам берди. Инқилоб ғалабасидан кейин  Қожорийлар ва Паҳлавийлар сулолалари даврасида қолоқликда бўлган Эрон мамлакати тез  суръат билан ривожлана бошлади.

Биринчи навбатда  зулм -ситамга асосланган диктаторлик режимини халқчил ҳукукматга айлантирди,  ҳақиқий ва кўптомонлама тараққиётнинг асли моҳияти бўлган миллий азм- иродани мамлакат бошқаруви марказига келтирди, ёшларнинг  ҳодисалар майдонига чиқиши  ҳамда бошқарув муҳитига  киришларига замина  яратди, “биз бунга қодирмиз” шиори, ишонч қудрати ва руҳиясини қайта тиклади, душманларнинг санкция ва босимлари қаршисида туриб, ички потенсиал ва қудратга таянишни ўргатди ва бугунги буюк хайр-бараканинг манбаига айланди:

Биринчидан- душманлар таҳдидларига дуч келган мамлакат чегараларини қӯриқлаш, мамлакат яхлитлиги ва хавфсизлигига кафолат  берди. 8 йиллик уруш давридаги мўжизали ғалабалар, ҳамда Садом режими ва унинг ҳомийлари бўлган АҚШ, Европа ва Шарқ блокини мағлуб этди.

Иккинчидан -мамлакатнинг турли соҳалари- ободончилик, иқтисодий ва ўта муҳим инфратузилмаларининг яратилиши, илм -технология  соҳасидаги тараққиёт локомотивини ҳаракатга келтирди. Ушбу ҳаракатлар ҳозиргача мамлакатнинг кундан кунга ривожланиши ва ривож-равнақига жиддий туртки бермоқда.

 Илм -фан соҳасидаги минглаб компания ва муассасалар, ободончилик, саноат, транспорт, кон, электр- энергия, соғлиқни сақлаш , сув ва метереология, қишлоқ ҳўжалиги ва бошқа тармоқлардаги минглаб лойиҳаларнинг амалга оширилиши, олий маълумотли шахслар сонининг ошиши ҳамда университетларда ўқийдиган миллионлаб талабалар, мамлакат миқёсида минглаб илмий муассасалар ва билим юртлар-университетлар, ядровий ёқилғи цикли, асос ҳужайралар, нанотехнология соҳасидаги ўнлаб проектлар, дунё миқёсида илк марта юқори мартабаларга эга бўлиш, экология ва технология соҳасидаги ютуқлар, нефтдан ташқари маҳсулотлар экспорти ҳамжининг  60 бараварга  ошиши, саноат тармоғидаги муассасалар маҳсулотининг  10 баравар кўпайиши, сифат нуқтаи назаридан саноат маҳсулотларининг  яхшилангани,  монтаж саноати ўрнида маҳаллий технологияга юз келтириш,  инженерлик соҳасида,  хусусан  мудофаа саноатида кўринарли даражадаги сакрашлар, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш тармоғидаги янги мувафаққиятлар ва тараққиётнинг бошқа ўнлаб намуналари,  Инқилоб армуғон этган  улкан ютуқлардандир. Инқилобдан олдинги Эрон, илм ва фан соҳасида бутунлай орқага қолганди, саноат соҳасида фақат монтаж қилиш ва илм тармоғида фақат таржимадан бошқа натижага эга эмасди.

Учинчидин-сиёсий масалалар, хусусан сайловлар, ички фитналарга қарши кураш,  зўравон қудратларга қарши миллий ҳаракатларни  авжига етказди ва ижтимоий масалалар, жумладан  Инқилобдан олдин бошланган хайрихохлик ва гуманитар ёрдамлар жараёни  кўринарли даражада ривожланди.

Инқилобдан кейин халқ табиий офатлар ва ҳодисалардан зарар кўрган минтақаларга ёрдам кўрсатиш, хизмат қилиш ва баҳсли ижтимоий  муаммоларга ечим топиш жараёнига фаол қатнаша бошлади.

Тўртинчидан- халқнинг сиёсий қарашлари, халқаро масалаларга нисбатан   нуқтаи назарининг ҳайратланарли даражада ўзгаргани эди. Ғарб,  хусусан АҚШнинг душманона сиёсатлари  каби мавзулар,  Фаластин масаласи, фаластинликларга нисбатан тарихий зулм –истибдоддан халқни  огоҳ этиб,  мамлакатлар ички ишларига зўравон қудратларнинг аралашиши ва бунга ўхшаган золимликларни ошкор этди. Халқнинг барча қатлами ўртасида уйғониш ҳаракатларини вужудга келтирди.

Бешинчидан - мамлакатдаги умумий бойликларни тўғри ва адолат доирасида сарфлаш-тақсимлаш учун шароит яратиб берди.

Каминанинг мамлакатдаги адолат  йўлида давом этаётган ижобий ҳаракатлардан қониқиш ҳосил қилмаганим, Эронда адолат йўлида яхши  фаолиятлар ва ишлар  амалга оширилмаган,  деган маънони англатмайди. Ҳақиқат шулки,  ўтган 40 йил давомида адолатсизликка қарши кураш жараёнини олдинги барча давлатлар фаолияти  билан таққослаш мутлақо мумкин эмас. Олдинги диктаторлик режим даврида  мамлакатдаги барча даромадлар ва ишлар фақат бир кичик гуруҳ ихтиёрида,  хусусан, пойтахтда яшайдиган ва уларга яқин минтақалар қўли остида эди.

 Аксарият шаҳарлар,  хусусан марказлардан узоқда жойлашган минтақаларнинг яшовчилари, айниқса қишлоқдагилар,  ўта оғир вазиятда яшаб,  ҳатто оддий имкониятдан маҳрум эдилар.

 Исломий жумҳурият  дунёдаги энг муваффақ давлатлар қаторида  бойлик ва иқтисодий имкониятларни пойтахт ва марказлардан мамлакатнинг барча минтақаларига ўтказиб,  баравар тақсимлади, бой қатламлар яшайдиган минтақалардан бошлаб қишлоқларгача мамлакат бойликларини адолат доирасида тақсимлаш ва барчага бир хил эътибор қаратиш йўлида катта  хизматлар қилди.

 Мамлакатимизнинг энг чекка  минтақаларида ҳам барча шароитларнинг муҳайё қилингани, хусусан тиббий марказларнинг  очилгани, сув билан таъминлаш, коммунал хизматларнинг  йўлга қўйилгани , йўл ва магистраллар қурилиши , саноат ва қишлоқ хўжалиги марказларининг очилиши, буларнинг барча-барчаси   фахрланишга  арзийдиган   қўлга киритилган ютуқлар сирасидандир.

Шубҳасиз, ушбу муваффақиятларнинг барчаси   масъулларнинг  таблиғотларида ўз аксини топмаган ҳамда  ички  ва ташқи душманлар томонидан ҳам эътироф этилмаган. Аммо  Худованд ва халқ олдида бор куч -қудратини мамлакат ривожланиши йўлида ишга солаётган мутахассислар учун алоҳида савоб ва баракотлар бор.

 Албатта алавий   ҳукуматининг издоши  сифатида тан олинган  Исломий Жумҳурият назарда тутган адолат,  улардан анча устун ва муҳимроқдир ҳамда уни амалга оширишда  сиз ёшлардан  умидимиз катта.   

Олтинчидан: Маънавият ва ахлоқни жамиятнинг ижтимоий фазосида сезиларли даражада юксалтирди.

Инқилобчилар замирида инқилобий кураш ва ғалабадан кейинги йиллар бу муборак руҳни Имом ҳазратларининг саргузаштлари парвариш айлади. Маънавияти ўта юксак бўлган бу ориф инсон халқи қалбидаги иймоннинг илдизлари жуда чуқур ва бақувват бўлган бир мамлакатга раҳбарлик қилдилар. Гарчи Паҳлавий замонида бу иймоннинг илдизларига фисқ-фужур ва беҳаёлик болтаси урилган бўлсада, гарчи ярим-яланғоч Ғарб ахлоғини тарғиб қилиш, айниқса ёшларга  салбий тасир кўрсатган бўлсада, аммо Исломий Жумҳуриятда диний ва ахлоқий йўналиш ёшларнинг нуроний қалбларини ўзига мафтун айлади. Шундай қилиб, жамиятнинг умумий фазоси дин ва ахлоқ томонга ўзгарди.  Ёшларнинг энг оғир жабҳалар, хусусан Муқаддас Мудофаа жабҳасидаги ҳаёт-мамот кураши, зикр-дуо ва биродарлик руҳияси билан уйғунлашиб кетди. Уларнинг бу жиҳодлари ислом ибтидосидаги можароларни барчанинг кўз олдида яна бир маротаба намоён этди. Ўзининг диний масъулиятини яхши англаган оталар, оналар ва умр йўлдошлари жиҳоднинг турли жабҳаларига отланаётган азизларини очиқ кўнгил билан кузатиб қолдилар. Сўнгра, уларнинг қонга ботган ва жароҳатланган баданларини кўрганларида, яъни мусибат лаҳзаларида шукрона қилдилар. Масжид ва бошқа диний маконлар мисли кўрилмаган даражада гавжум эди. Минглаб  аёл ва эркаклар, ёшлар, студентлар ва олий ўқув юртларининг устодлари эътикоф учун навбатда туришар ва минглаб кўнгилли ва фидокор ёшлар жиҳод учун ҳамда қурилиш жиҳоди ва ободонлаштириш кўнгиллилари сафига ёзилиш учун навбат кутишарди. Намоз, ҳаж, рўзадорлик, зиёрат жойларига пиёда бориш ҳамда диний маросимларни ўтказиш, фарз ва мустаҳаб садақаларни бериш масаласида бутун халқ, айниқса ёшлар олдинги сафда туришга ҳаракат қилар ва бу ҳаракат бугунги кунгача сон ва сифат жиҳатидан янада юксалди. Бу эзгу ишларнинг барчаси Ғарб жамияти ахлоқий таназзулга учраган,  уларнинг фаҳш ва ахлоқсизликни тарғиб қиладиган таблиғотлари эса  миллионлаб аёл-эркакларни ўз комига тортиб,  оламнинг турли бурчакларида инсоний ахлоқнинг инқирозига сабаб бўлган бир пайтда юз берди. Бу нарса Исломий Инқилоб ҳамда фаол ва ҳаракатчан исломий тизимнинг яна бир мўъжизасидир.

      Еттинчидан: Қонхўр Америка бошлиқ жаҳон зўравонлари ва мустабидлари қаршисида ифтихор ва қудрат билан туриш кун сайин бу буюк халқнинг қудратига қудрат қушди. Бу 40 йил давомида таслим бўлмаслик, инқилоб ва унинг илоҳий шукуҳ-шаҳоматини муҳофаза қилиш,  мутакабир ва мустабид давлатлар қаршисида унинг ифтихор билан бӯй чӯзишини таъминлаш Эрон ва эронликлар, айниқса,  бу юрт фидоий ёшларининг дунёни лол қолдирган фазилати ҳисобланади. Жаҳоннинг бошқа давлатларнинг мустақиллигига тажовуз қилиш ва уларнинг муҳим ҳаётий манфаатларини оёқ ости қилишни ўзининг кундалик иши деб биладиган қудратлари инқилобий ва исломий Эрон қаршисида ўзларининг ночор эканликларини англаб етишди. Эрон халқи инқилобнинг ҳаётбахш фазосида Америка томонидан тахтга ўтқазилган миллат хоинини мамлакатдан ҳайдаб чиқарди. Бу қудратли халқ  ӯша пайтдан бугунгача дунё қудратларининг азиз ватанига нисбатан белгилаган ҳар қандай дахолатларининг олдини қайтариб келмоқда.

      Азиз ёшлар! Булар Исломий Инқилобимизнинг 40 йиллик саргузаштидаги айрим лавҳалар эди холос! Сиз Аллоҳнинг тавфиғи ила бу қудратли порлоқ инқилобни янада ривожлантириш учун иккинчи қутлуғ қадамни қуйишингиз керак.

        40 йиллик сайъ-ҳаракатнинг маҳсули кўз олдимизда турибди:  Мустақил, эркин, қудратли, эҳтиромга лойиқ, диндор, илм ва фан соҳасида ривожланган, мислсиз тажрибаларга эга, ўзига ва ўз келажагига ишонган, минтақада улкан таъсирга  ва  дунёнинг муҳим масалалари бўйича мустаҳкам мантиққа эга, илмий ривожланишда рекордлар соҳиби, замонанинг ядровий энергетика, асос ҳужайралар, нанатехнология, космосни тадқиқ қилиш каби муҳим фан ва технологияларида улкан мувафаққиятларни қўлга киритган, ижтимоий жиҳатдан ривожланган,  ёшлари ўз ватанини ободонлаштириш учун фидоийлик кўрсатадиган  ватан ва халқ , бундан ташқари яна жуда кўп фахрланишга арзийдиган фазилатлар  шонли Исломий Инқилобимизнинг натижасидир. Унутманг, 40 йиллик инқилобий тарихимизнинг баъзи лаҳзаларида инқилобий шиорлар ва жараёнларга етарлича эътибор қаратмаслик натижасида, афсуски,  бундай камчиликлар ҳам юз берган эди, шубҳасиз инқилобнинг қўлга киритган мувафаққиятлари бундан ҳам залворлироқ бўларди.  Мамлакатимиз ўзининг буюк орзу-армонларига янада яқинлашган ва бугунги жуда кўп камчиликлар бартараф этилган бӯларди.

       Қудратли Эрон бугун ҳам инқилобнинг дастлабки йиллари каби мустабидлар вужудга келтирган муаммолар билан юзма-юз бўлиб турибди. Аммо бугунги вазъият олдингисидан тубдан фарқ қилади. Унда биз Америка билан бегона қудратларнинг тажовузидан юртимизни ҳимоялаш,  сионистик режимнинг Теҳрондаги элчихонасини ёпиш, ёхуд Америка жосуслик уясининг кирдикорларини фош қилиш юзасидан муаммоларга гирифтор бўлган эдик. Бугун эса, қудратли Эроннинг сионистик режим чегаралари яқинидаги иштироки, ғарбий Осиё минтақасидан Америка ғайриқонуний нуфузининг этагини йиғиштириш, исломий жумҳуриятнинг босиб олинган ҳудудларда фаластинлик мужоҳидларнинг курашларини қўллаб-қувватлаши , Ҳизбуллоҳнинг мағрур ҳилпираб тўрган байроғини ва минтақамизнинг барча ҳудудларида муқовимат ҳаракатини қўллаб-қувватлашимиз сабабли муаммоларга дуч келмоқдамиз.  У пайтларда  Эроннинг  ибтидоий қуролларни сотиб олиши  Ғарбнинг бошини оғритса, бугун Эроннинг энг замонавий қуролларининг муқовимат кучлари қўлига етиб боришига тӯсқинлик қилиш унинг асосий муаммосига айланган.   Унда Америка бир неча сотқин эронлик ёхуд бир неча қирувчи самолёт ва вертолётлар билан исломий тизим ва Эрон халқи устидан ғалаба қила оламан дея гумон қиларди. Бугун эса, Исломий Жумҳуриятга нисбатан сиёсий ва хавфсизлик бўйича қаршилик кўрсатиш учун ўнлаб давлатларни бирлаштирган улкан коалицияга эҳтиёж сезаяпти ва албатта шунда ҳам у мағлуб бўлажак. Исломий Инқилоб баракоти ила Эрон ўз муаммоларининг энг оғир довонларидан ошиб ўтиб, бугунги кунда олам аҳлининг назарида буюк Эрон халқига ярашиқ бир мавқеда қуёш каби порламоқда.

    Аммо бу босиб ўтилган йўл Ислом Жумҳурияти орзу-армонлари йўлидаги кичик бир қитъадир холос.

     Ӯйлашимча, бошдан кечирган йилларимиз каби оғир кечмайдиган бу қутлуғ йўлнинг давоми сиз ёшларнинг ҳиммат ва ғайрат-шижоатингиз  билан босиб ўтилиши керак. Ёш раҳбарлар, ёш хизматчилар, ёш мутафаккирлар, ёш фаоллар  сиёсий, иқтисодий, маданий , халқаро, диний, ахлоқий, маънавият ва адолат каби турли жабҳаларда масъулиятни ўз елкаларига олиб, ўтган тажрибалардан хулоса чиқарган ҳолда, инқилобий қараш, инқилобий руҳ ва амалий жиҳод ила азиз ватанимиз Эронни ривожланган исломий жамиятнинг намунаси сифатида дунё аҳлига намоён этишлари керак.

        Келажакни қурувчилар эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим нуқта шулким, улар табиий ва инсоний имкониятлар жиҳатидан ӯхшаши  бўлмаган бир мамлакатда яшашаяпти.Афсуски, масъулларнинг эътиборсизлиги сабабли бу имкониятлардан жуда кам фойдаланилди ёки фойдаланилмади.  Юксак ҳиммат,  ёш ва инқилобий ғайрат-шижоат ана шу имкониятлардан фойдаланиб, мамлакатни моддий ва маънавий жиҳатдан ривожлантиришда улкан бир сакраш вужудга келтиришади. Мамлакатимизнинг энг муҳим имкониятларидан бири замирида дин ва иймоннинг бебаҳо гавҳарлари ярқираган инсоний ресурслардир.  Жумҳуриятимиз аҳолисининг шамсий йил ҳисоби билан асримизнинг 60 йилларида тарбия  топган бугунги 40 ёшгача бўлган кишилар мамлакатимиз олтин қатламидир.  15-40 ёш оралиғидаги 36 миллион ватандошларимиздан 14 миллиони олий маълумот эгаси ҳисобланади. Шу сабабли биз табиий фанлар ва технологияни ўзлаштирган мутахассислар жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда турамиз. Ёшларимизнинг кўп қисми инқилобий руҳда тарбияланиб, мамлакатни ривожлантириш жиҳодига ҳисса қушишга тайёр туришибди.  Ёшларимизнинг яна кўп қисми илмий тадқиқот, ихтирокорлик, саноат, маданият каби соҳаларда фидоийларча меҳнат қилишяпти.  Бу нарса мамлакатнинг улкан сармояси бўлиб, ҳеч бир моддий бойлик унга тенглаша олмайди.

   Мамлакатимизнинг моддий имкониятлари ҳам узундан узоқ рўйхатни ташкил этади. Ишбилармон ва ғайратли раҳбарлар бу имкониятлардан фойдаланиб, миллий даромадни янада юксалтиришлари мумкин. Ана шунда мамлакат иқтисодий жиҳатдан ўта қудратли, ўзига ишонган бир юртга айланиб, бугунги камчиликлар ўз-ўзидан бартараф этилади. Эрон аҳолиси дунё аҳолисининг бир фоизини ташкил этади, аммо унинг қазилма бойликлари дунё табиий бойликларининг 7 фоизи миқдоридадир. Улкан табиий бойликлар, шарқ ва ғарб, шимол ва жануб ўртасидаги  муносиб географик жойлашиш, 600 миллион аҳолига эга бўлган 15 қўшни давлатни ўз ичига олган кенг қамровли  минтақавий бозор, узундан-узоқ денгиз соҳиллари,  турли қишлоқ маҳсулотларини етиштиришга мос бўлган серҳосил ерлар, хилма-хил йўналишдаги улкан иқтисод--  булар мамлакатимиз имкониятларининг бир қисмидир,  холос. Ҳали жуда кўп имкониятлардан фойдаланганимиз йўқ. Айтишларича, Эрон фойдаланилмаган табиий бойликлар ва инсоний ресурслар жиҳатидан дунёда биринчи жойда туради. Шубҳасиз, сиз мўмин ва ғайратли ёшлар бу улкан камчиликни тузатгайсиз. Келажакнинг иккинчи ўнкунлиги , қўлга киритилган мувафаққиятлардан ҳамда қўлдан бой берилган имкониятлардан фойдаланишга асосий эътибор қаратиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва миллий иқтисодни ривожлантириш лозим.

         Азиз фарзандларим,  сизларга бир неча асосий мавзуларда тавсиялар бермоқчиман. Бу мавзулар қуйидагилар: илм ва тадқиқот, маънавият ва ахлоқ, иқтисод, адолат ва коррупцияга қарши кураш, мустақиллик ва эркинлик, миллий ифтихор, хорижий муносабатлар ва душман билан ҳад-ҳудудни белгилаб олиш, яшаш  тарзи.

       Менинг илк тавсиям келажакка умид ва оптимизм руҳи билан қарашдир. Бу барча қулфларнинг калиди ҳисобланади ва бусиз бир қадам ҳам олға босиб бўлмайди. Мен ҳақиқий воқеийликка асосланган реал умид ҳақида гапиряпман. Мен доим ёлғон ва йўлдан адаштирувчи умиддан узоқлашишга ҳаракат қилиб келганман.  Шу билан бирга ўзимни ва бошқаларни ўринсиз умидсизлик ва ёлғон қурқувдан парҳез қилишга даъват қилиб келдим. Бу 40 йил давомида,  ҳозир ҳам душманнинг психологик  таблиғот   сиёсати ва унинг энг фаол дастурлари халқимизни,  ҳатто турли даражадаги масъулларимизни келажакдан умидсизлантиришга қаратилган эди. Ёлғон хабарлар, ғаразли таҳлиллар, воқеийликни аксинча қилиб кўрсатиш, умидбахш этувчи жилваларни яшириш, кичик айбларимизни бӯрттириб кўрсатиш, улуғ ишларимизни аҳамиятсизликка ёйиш  Эрон халқи душманларининг минглаб овозли,тасвирли ва интернет ахборот воситаларининг доимий фаолиятига айланган эди. Албатта,  мамлакатимиз ичкарисида ҳам уларга эргашувчилар кўзга ташланади.  Улар берилган эркинликлардан фойдаланиб, душманга хизмат қилишяпти. Сиз ёшлар, бу таблиғот қамалини синдириб ташлашда олдинги сафларда бўлишингиз керак. Ўзингиз ва бошқаларнинг қалбида келажакка умид ниҳолини парвариш айланг. Ўзингиз ва бошқаларнинг қалбидан қурқув ва умидсизликни ҳайдаб чиқаринг. Бу сизнинг энг биринчи асосий жиҳодингиз бўлажак. Айримларига ишора қилинган умидбахшлик нишоналари кўз олдингизда турибди. Инқилобимизнинг муваффақиятлари камчиликларимиздан кӯра жуда кӯп. Омонатга хиёнат қилмайдиган, инқилоб учун жонини аямайдиган фидоийларимиз коррупсионерлар ва хоинлардан кӯра бир неча маротаба кӯп. Дунё эронлик ёшларга, эронча устиворликка, эронча ихтиро ва услубларга жуда кӯп жабҳаларда ҳурмат-эҳтиром кӯзи билан қарамоқда. Ӯз қадр-қийматингизни англаган ҳолда Аллоҳ насиб айлаган қудрат ила келажак сари мустаҳкам қадам ташланг ва янгидан-янги қаҳрамонликлар яратинг.

Энди тавсияларга тӯхталамиз:

 1) Илм ва тадқиқот: Илм-фан  ҳар бир мамлакат обру-эътибор ва қудратининг энг ёрқин жилвасидир.

Донолик иқтидор демакдир. Ғарб дунёси билими туфайли ӯзига икки юз йиллик бойлик, нуфуз ва қудратни вужудга келтирди. Ахлоқ ва эътиқод жабҳасида пуч бӯлишига қарамасдан илм карвонидан ортда қолган жамиятларга ӯзининг яшаш тарзини талқин қилиш натижасида уларнинг сиёсат ва иқтисодларининг жиловини ӯз қӯлига олди.  Биз ғарб каби илмдан суисмеъмол  қилишни тавсия қилмаймиз. Аммо мамлакатимизда илм булоқларининг қайнаб туриши лозимлигини қатъий таъкидлаймиз. Худога шукур,  халқимизнинг илм олиш ва тадқиқотлар олиб бориш истеъдоди жаҳоннинг ӯртача кӯрсаткичидан анча юқори туради. Кейинги йигирма йил давомида мамлакатимизда илмий уйғониш вужудга келган бӯлиб, бу жараён жаҳон кузатувчиларини ҳайратда қолдириб, жаҳон илмий ривожланишидан кӯра 11 баравар жадал суръатда ривожланмоқда.

Бу муддат давомида илм-фан соҳасидаги муваффақиятларимиз жаҳондаги 200 давлат ӯртасида бизни 16-ӯринга олиб чиқди.  Бу нарса дунё кузатувчиларининг ҳайратига сабаб бӯлиб, айрим нозик, янги йӯналишларда  ҳатто биринчи ӯринни эгаллашга муваффақ бӯлдик. Ажабланарлиси шундаки,   муваффақиятларнинг барча-барчаси мамлакатимизга нисбатан  иқтисодий ва илмий жиҳатдан золимларча санксиялар эълон қилинган бир шароитда қӯлга киритилди. Биз душман вужудга келтирган жараёнга қарши сузиш асносида улкан рекордларни қӯлга киритдик. Бу буюк неъматдир ва бунинг учун кеча-кундуз Аллоҳга шукрона айтмоғимиз лозим.

Мен айтмоқчи бӯлган нарса шулким, босиб ӯтган йӯлимиз қанчалик аҳамиятли бӯлмасин, улуғ йӯлнинг ибтидоси эди, холос. Биз ҳали ҳам дунё илм-фани чӯққиларидан анчайин орқадамиз. Чӯққиларни эгаллашимиз лозим.Илм-фаннинг энг муҳим соҳаларида бугунги марраларни ортда қолдиришимиз зарур. Биз ҳали бу марралардан анчайин орқадамиз. Биз нолдан бошлаган эдик. Дунё бӯйлаб илмий мусобақа эндигина бошланган пайти Паҳлавийлар ва Қожорлар давридаги шармандали илмий орқада қолиш  оғир зарба бӯлиб, бизни бу жадал кетаётган карвондан алланеча чақиримлар орқага суриб ташлаган эди. Биз энди ҳаракатга тушиб,  жаҳд ила олдинга қадам босмоқдамиз. Аммо ӯша орқада қолганимизни ӯнглаб олиш учун бу сай -ҳаракат жадал суръатлар билан йиллар давомида давом этиши керак.  Камина доимий равишда олий ӯқув юртлари ва олий ӯқув юртидагилар, илмий марказлар ва тадқиқотчиларга бу нарсани самимий, қатъий ва жиддий эслатганман. Сиз ёшлардан умидим,  бу йӯлни янада юксак масъулият ҳисси билан муҳим бир жиҳод сифатида давом эттиринг. Мамлакатда илмий инқилобнинг тамал тоши қӯйилган ва бу инқилоб атом энергетикаси шаҳидлари каби шаҳидлар ҳам берган. Оёққа қалқинг ва илмий муваффақиятларингиздан таҳликада бӯлган душманни доғда қолдиринг.

2) Маънавият ва ахлоқ: Маънавият ҳар бир кишининг ӯзида ва жамиятда ихлос, фидоийлик, таваккул ва иймон каби қадриятларни юксалтиришдир. Ахлоқ эса хайрихоҳлик, кечиримлилик, эҳтиёжмандларга кӯмаклашиш, ростгӯйлик, шижоат, тавозеъ, ӯзига ишонч каби фазилатларга риоя қилишдир. Маънавият ва ахлоқ барча шахсий ва ижтимоий фаолиятларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бӯлиб, ҳар бир жамият унга эҳтиёж сезади. Уларнинг мавжудлиги ҳатто моддий камчиликларга эга бӯлган ҳаётий муҳитни ҳам жаннатга айлантиради. Улар бӯлмаса, ҳатто моддий жиҳатдан кам-кӯстсиз жамият ҳам жаҳаннамдир.

Жамиятда маънавий шуур ва ахлоқий виждон қанчалик ривожланса, шунчалик файз-барака келтиради.Бунинг учун албатта, жиҳод ва саъй-ҳаракат талаб қилинади. Бу жиҳод ва саъй-ҳаракат эса ҳукуматларнинг қӯллаб-қувватловисиз яхши натижаларга эришолмайди. Ахлоқ ва маънавиятни, албатта, буйруқ ва кӯрсатма билан қӯлга киритиб бӯлмайди. Демак, ҳукуматлар уни куч билан жорий қилолмайдилар. Аммо улар биринчидан ӯзлари ахлоқий ва маънавий ҳиссиётларга эга бӯлишлари, сӯнгра уни жамиятда ривожлантириш заминаларини яратишлари, ижтимоий ташкилотларга бу тӯғрида имконият беришлари, уларга кӯмаклашишлари керак. Ахлоқ ва маънавиятга зид бӯлган уюшмаларга қарши зарурий услубда кураш олиб боришлари, хулоса,  дӯзахийлар одамларни дӯзахий қилишига йӯл қӯймасликлари лозим.

 Ривожланган замонавий ОАВ маънавият ва ахлоққа зид бӯлган тузилмалар ихтиёрига жуда кӯп хатарли имкониятларни яратиб берган. Эндиликда душманларнинг бу воситалардан фойдаланиб ҳар куни  ёшлар, ӯсмирлар ва ҳатто болаларнинг пок қалбига ҳужум уюштираётганига гувоҳ бӯлиб турибмиз. Ҳукуматнинг масъул органлари зиммасида бу жабҳада оғир масъулият юки бор. Улар бу масъулиятларини сергаклик билан бажаришлари лозим. Бу, албатта, алоҳида шахслар ва нодавлат ташкилотларининг жиддий масъулиятини камайтирмайди. Бу тӯғрида қисқа муддатли ва ӯрта муддатли дастурлар тузилиб, амалга оширилиши керак, иншаАллоҳ.

3) Иқтисод: Иқтисод кӯп нарсаларни белгилаб берувчи муҳим бир калиддир. Мустаҳкам иқтисод мамлакатнинг бегоналар кӯрсатмаси ва нуфузига қарам бӯлмасликнинг асосий омилидир. Заиф иқтисод эса душманларнинг мамлакатга нисбатан менсимаслик билан қараши ва нуфуз пайдо қилишига замина яратади. Камбағаллик инсонинг моддий ва маънавий ҳаётини ӯзгартириб юборади. Иқтисод, албатта,   исломий жамиятнинг асосий мақсади эмас, аммо мақсадларга етишиш воситасидир. Кӯп ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда моддий маҳсулотларни адолат асосида тақсимлаш, исроф қилмасдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ишлаб-чиқаришни тадбиркорлик билан бошқариш каби мамлакатнинг мустақил иқтисодини мустаҳкамлайдиган омиллар   жуда муҳимдир. Камина кейинги йилларда бу нарсани қайта-қайта таъкидлаганман. Зеро,  иқтисод жамиятнинг бугунги ва келажак ҳаётига таъсир ӯтказиш кучига эга.

Исломий инқилоб кучсиз ва қарам иқтисоддан чиқиш йўлини ҳамда мустабид даврдаги коррупциянинг қандай эканлигини бизга кўрсатиб қўйди. Аммо, сусткашликка йўл қўйилиши ортидан мамлакат иқтисоди ичкаридан ва ташқаридан муаммога дуч келди

Ташқаридан жорий этилаётган санкциялар, душманнинг васвасаси бўлиб, ички муаммолар бартараф этилса, бу каби санкциялар таъсири кам бўлади ёки бўлмасам,  умуман таъсирсиз бўлади. Ички муаммолар тузилмалардаги камчиликлардан ва заиф бошқарувдан иборатдир.  

Энг муҳим камчиликлар бу нефт иқтисодига боғланиб қолиш бўлиб, давлат вазифасига кирмайдиган иқтисод  айрим секторларининг давлатга қарашли бўлиши, ички имкониятлар ва потенциалларга қарамай ташқарига кўз тикиш, мамлакатдаги мавжуд персонал имкониятидан кам фойдаланиш, бюджет маблағларини тақсимлашда камчиликка йўл қўйиш ва номутаносиб татбиқ этиш, иқтисодий ижроия сиёсатларининг барқарор эмаслиги, биринчи галдаги устувор вазифаларга риоя қилинмаслиги, кўплаб сарф-харажатларнинг юзага келиши, ҳатто ҳукумат идораларининг айрим секторларида исрофгарчиликка йўл қўйилиш ҳолатлари ҳам рўй бериб турибди. Буларнинг натижасида эса, аҳоли турмуш тарзининг қийинлашиши, ишсизлик кўламининг кўпайиши, заиф табақалар доирасида қашшоқликнинг ортиши юзага келади.

Мазкур муммоларнинг ечимини топишнинг йўли, иқтисодий муқовамат сиёсатини юритиш бўлиб, барча соҳалар учун ижро этувчи дастурлар ва режаларни ишлаб чиқиш керак. Ушбу дастурларни ижро этишда эса, катта масъулият ва талабчанлик билан давлат идораларида кун тартибига қўйиш лозим. Мамлакатни иқтисодий маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, илмий асосларни барпо этиш, иқтисодни халқчил қилиш учун барча шароитларни яратиш, давлат томонидан монеъликларни бартараф этиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга чиқариш ва барча имкониятларни яратиб бериш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўр