Зариф: Ғарбнинг ҳама нарсани белгилайдиган замони ўтиб кетди
(last modified Sun, 24 Feb 2019 13:29:35 GMT )
феврал 24, 2019 18:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири америкалик экстремистлар ва сионистик режим бош вазири Эронга қарши глобал халқаро келишувнинг нобуд бўлишидан хавотирга тушган эдилар, аммо энди Ғарб ҳама нарсани белгилайдиган замони ўтиб кетди,-деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Жавод Зариф "Эрон ташқи сиёсатида кўптомонлама ёндошиш, имконият ва истиқболлар"  унвони остида Теҳронда ўтказилган йиғилишда, Американинг биртомонлама сиёсатига ишора этиб, Америка президенти Дональд Трамп  минтақада 7 миллиард доллар сарфлаб, ҳеч нимага эришолмадик деб айтишининг ўзи бугунги дунёда мустамлакачилик ва зўравонлик қилиш мумкин эмаслигини тасдиқлайди,-деб таъкидлади. 

Муҳаммад Жавод Зариф Баржом ядровий келишувда Американинг қўлдан бой берган нарсаси стратегик мағлубият эканлигини баён этиш зимнида, америкалик экстремистлар ва сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳунинг хавотирланиши шунда эдиким, Эронга қарши халқаро глобал келишув фазоси нобуд бўлганди ва улар хавфсизлик кенгашида бу фазони тўрт маротаба қайта тиклашга ҳаракат қилишди, аммо мағлубиятга дуч келишди. Улар Польшага боришди, аммо у ерда ҳам мағлуб бўлишди,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон ташқи ишлар вазири ҳарбий қудрат ва имкониятлар қаторида дипломатияга ҳам эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, бу икки нарса ўзаро бирбирига боғлиқдир ва Эрон бундан фойдаланиб ўз мақсадларига эриша олди,-деб қўшимча қилди.    

 

Ёрлиқ