Генерал Сулаймоний: Башор Асадни Инқилоб раҳбари билан учрашуви ғалабани нишонлаш байрами эди
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус ҳарбий бўлинмаси қўмондони Сурия президенти Башор Асадни Инқилоб раҳбари томонидан қабул қилингани террорчилар устидан қозонилган ғалабани нишонлаш байрами эди деб айтди.
Айтиш керакки Сурияда терроричиларга қарши кураш ва бу мамлакатдаги 8 йиллик бўҳронлардан кейин Сурия президенти Башор Асад 25 февраль куни Теҳронга сафар қилиб, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий билан учрашиб мулоқот қилди.
Кеча генерал Қосим Сулаймоний, Теҳрон жанубидаги Қум шаҳрида "Исломий Инқилобнинг иикнчи одими ва диний ҳавзанинг вазифалари" йиғилишида Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин бутун жаҳонда исломий ўйғониш ва ҳаракатлар бошланди, сионистик режим армиясини тиш тирноғигача қуроллангани билан бир пайтда, Фаластинда Исломий муқовимат ғалабалари мушоҳада этилди, деб айтди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қуддус ҳарбий кучлари бўлинмасининг қўмондони Ироқда АҚШни мағлуб бўлганига ишора қилиб, АҚШ давлати минтақада 7 триллион доллар харажат қилди, аммо шу билан бирга АҚШ президенти махфий тарзда Ироқ сафар қилмоқда. Исломий ҳаракатлар мавжуд бўлмаганда Ироқдаги АҚШнинг 150 минг ҳарбийлари бу мамлакатни тарк этишмасди деб эълон қилди.