Руҳоний: Эрон халқи ифтихор ва иззат йўлини давом эттиради
(last modified Wed, 06 Mar 2019 10:48:54 GMT )
март 06, 2019 15:48 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқи ифтихор ва иззат йўлини давом эттиради

Эрон президенти душманларни эронликларга қаршии ҳатти -ҳаракатларида кетмкет мағлубиятини таъкидлаб, Эрон халқи ифтихор ва изат - ҳурмат йўлини давом эттиради деб изоҳлади.

Бугун Эрон президени Ҳасан Руҳоний мамлакат шимолидаги Лоҳижон шаҳри халқи тўпламида Эрон халқи тарихий синовлардан ҳардоим ғалаба билан ўтганини таъкидлаб, Эрон халқи  душманлар қаршисида тура олиб, уларни мағлуб этган деб изоҳлади.

Руҳоний ўз сўзларида, душманлар ҳеч қачон Эронга қарши ёвуз мақсадларини амалга оширмайдиганини таъкидлаб, душманлар  Эронга қарши санкциялар қўллашда Халқаро ҳамжамият ҳимоятини касб этишга уринди, аммо мағлуб бўлди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  Варшава йиғилишини ўтказилганига ишора қилар экан,  душман бу йиғилишда ҳам мағлуб бўлди, чунки  АҚШ иттифоқчилари  бу йиғилишда  АҚШ фитналари ва дастурларига қарши чиқишди деб айтди.

Руҳоний  Эронни иқтисодий ва психологик уруш шароитида эканлигини таъкидлаб,  Эрон халқи душманлар қаршисида тура олишга давом бериб албата муваффавиятга  эриша олади деб аниқлик киритди. 

Ёрлиқ