Мино фожеасининг биринчи йиллиги муносабатида Эрон ташқи ишлар вазирининг билдирган мурожаати
(last modified Sun, 11 Sep 2016 12:38:33 GMT )
сентябр 11, 2016 17:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Мино фожеаси
    Эрон ташқи ишлар вазири Мино фожеаси

Эрон ташқи ишлар вазири билдирган мурожаатида, бу вазирликни Мино фожеасида қурбон бўлган ва зарар кўрганларнинг ҳуқуқини қайта тикланишига қадар ўтган йили юз берган ушбу мудҳиш ҳодиса сабабларини ўрганиб чиқишни давом эттириши ҳақида хабар берди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Мино фожеасининг биринчи йиллиги муносабатида билдирган мурожаатида,  бу ҳодиса шаҳидлари, жабрланганлари ва зарар кўранлари ҳамда шаҳидлар аҳли оилаларининг ҳақ ҳуқуқлари қайта тикланмагунича  Мино фожеасини сўраб сўраштириш масаласи Эрон Ташқи ишлар вазирлиги иш дастурида қолаверади деб изоҳлади.

Бу мавзу шунингдек келажакда Ол Сауд режими билан қандай муносабат қилишга таъсирини ўтказиши ва бу масалани аниқланиши маълум деб қўшимча қилди муҳамамд жаовд Зариф.

Зариф шунингдек ушбу мурожаатида,  Ҳаж мавсумини етиб келганига ишора қилар экан, Мино фожеасида қурбон бўлганлар хотираларини улуғлаб,  ўтган йиллар давомида Байтуллоҳил Ҳаром ҳожийлари дучор бўлган фожеалар Ол Сауд режимини  Исломий муқаддас маконларни гаровга олиши билан бу муқаддас жойларни сионстик режим ва зўравон қудратлар манфаати ва хизматида суистемол қилиб душманчилик, ихтилоф ва ажаралиш солишга асослнган сиёсаталирини давом эттираётганлигини кўрсатиб бермоқда деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази хабарига кўра,  ушбу мурожаатда шунингдек,  Ол Сауд режимининг таассублари, масхара қилишлари ва ҳаддан кўпроқ бойлик лари уни мантиқ ва тўғри йўлдан чиқишига сабаб бўлган. Улар минтақа ва жаҳонда терроризмни кенгайтириш орқали  ҳозирги замон тарихида энг фожиали ва афсусланарли бир вазиятдалар. Шундай бир шароит эса Ол Сауд режимини  ақл ва мантиқдан узоқ  бўлган сиёсат олиб бориб бошқа халқ ва миллатларга қарши душманона ва кина- адоват билан хатти ҳаракатларини  давом эттиришига замин яратган деб келтирилган.