Соқчилар корпуси бош қўмондони: АҚШ қудрати кескин пасайиб кетди
(last modified Thu, 07 Mar 2019 14:34:28 GMT )
март 07, 2019 19:34 Asia/Tashkent
  • Соқчилар корпуси бош қўмондони: АҚШ қудрати кескин пасайиб кетди
    Соқчилар корпуси бош қўмондони: АҚШ қудрати кескин пасайиб кетди

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондонига кўра, АҚШнинг қудратига путур етди ва ушбу мамлакатнинг қудрати Эрон исломий инқилобининг дастлабки йиллари билан солиштирганда анчагина пасайиб кетди. 

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Муҳаммадали Жаъфарий пайшанба куни Табризда Муқаддас мудофаа давридаги Бадр ва Хайбар амалиётларидаги шаҳидларни ва Ошуро 31-қўшин қўмондони Маҳдий Бакрийни хотирлаш ва ёдга олишга бағишланган маросимдаги чиқишида шундай айтдики,

Эрон халқи санкциялар даврида ҳам ва душманларнинг бошқа ҳужумларида ҳам муқовамат йўлини давом эттирди ва ушбу йўлда ғалабага эришди. 

Генерал Жаъфарий исломий инқилобнинг Муқаддас саккиз йиллик жанг давридаги дунёга қилган мурожаатига ишора қилиб шундай қайд этдики, агар бугунги кунда Ливан, Ироқ, Сурия ва Яман халқлари муқовамат қилиб курашаётган бўлса, ушбу тажрибаларни Эрон миллати муқаддас мудофаа йилларида бошидан ўтказди. 

Ёрлиқ