Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 08 Mar 2019 11:34:29 GMT )
март 08, 2019 16:34 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатиби: Муқовамат жабҳаси Эрон исломий инқилобининг юксалишини намоён этади

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эрон исломий инқилобдан сўнг, муқовамат жабҳасида, инқилобни ривожлантириш, чегараларни боғлаш ва чўққига чиқишда ўзини намоён этди. 

Ҳужжатул ислом вал муслимин Козем Сиддиқий Теҳрон жума намозидаги нутқида Имом Боқер а.с.нинг таваллуд кунлари билан табриклаб шундай айтдики, дунёнинг бошқа инқилобларининг шиорлари жумладан Франция инқилоби шиорлари вақт ўтиши билан ўзгариб кетди. Аммо, Эрон исломий инқилоби ўзининг дастлабки кунларидаги шиорлари ва мақсадларини ҳали-ҳануз давом эттирмоқда. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Инқилобнинг иккинчи босқичига доир кўрсатмаларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу баёнот исломий инқилоб йўлидаги янгича ҳаёт ва ўзгаришлар манбаи бўлади.   

Ёрлиқ