Бутун Эронда Арафа дуоси ҳамда , Мино шаҳидлари хотираларини улуғлаш маросимлари ўтказилди
-
Арафа дуоси Ҳаж маросимлари
Арафа дуоси ҳамда ўтган йили Мино водийсида шаҳид бўлганлар хотирасини улуғлаш маросимлари бутун Эроннинг турли минтақаларида ўтказилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Исломий Эрон халқи Арафа дуоси маросимини барпо этиш учун масжидлар, такялар, ҳусейниялар, мусаллолар, имомзодалар мақбаралари олдида ва бошқа муқаддас жойларга бориб, Арафот саҳросида Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) зикр этган дуолар хотираларини улуғлаб Парвардигори маннон даргоҳидан мағфират сўрадилар.
Шу йилги Ҳаж маросимларида Ол сауд режимининг монеалар яратгани туфайли эронликлар Ҳаж маросимлари ва Арафот сарзаминида ибодат қилиш учун боролмадилар.
Ўтган йили Ол сауд режимининг масъулиятсизлиги ва лоқайдлиги натижасида Мино фожеаси юз берди . Ушбу мудҳиш фожеада турли исломий мамлакатлардан келган 7 мингдан зиёд ҳожийлар шаҳид бўлишди. Шаҳидлардан 465 нафари эронлик эдилар.