БМТ Баржом ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлади
(last modified Sat, 09 Mar 2019 12:57:33 GMT )
март 09, 2019 17:57 Asia/Tashkent
  • БМТ Баржом ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлади

Баржом муштарак комплекс ядровий сайъ-ҳаракатлар дастури 2015 йили 14 январ ойида Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасида келишилган келишувдир. Мазкур келишув 2016 йил 16 январ ойида ижрога кирди. Америка давлати Баржом ядровий келишуви ижрога кирганининг дастлабки кунларидан бошлаб бўзғинчилик ва Эроннинг иқтисодий имтиёзларини камайтириш учун сайъ-ҳаракатларини бошлади.

Америкада Дональд Трамп қудрат бошига келишидан бошлаб бўзғинчилик бу сайъ-ҳаракатлар шиддат олди ва у бир неча маротаба Америка ушбу келишувдан чиқади,-деб таҳдид солди. 

Дональд Трамп охир-оқибат 2018 йили 8 май куни Вашингтоннинг Баржом ядровий келишувларда олган мажбуриятларини бир томонлама поймол этди ва Америка ушбу халқаро келишувдан чиқишини ва ядровий санкцияларни қайта жорий этишини эълон қилди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Ричард Соколовский Америка президенти минтақада Эрон билан қарши кўраш олиб бориш ва Баржом ядровий келишувидан чиқиш бўйича эълон қилган ўзининг янги баённомасида, аниқ бир стратегия ва  мақсадга эга эмас,-деб айтди.

Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқишига қарамай мазкур муҳим халқаро келишувнинг бошқа томонлари бу шартномани сақлаб қолишни таъкидлашади. Баржом ядровий келишувига қарши Вашингтоннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар, яъни Россия, Хитой, европалик учлик (Германия, Франция ва Британия) ҳамда Европа Иттифоқи қабул қилишмади.

 Дунёда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш вазифасини ўз зиммасига олган халқаро энг муҳим ташкилот сифатида БМТ ҳам бири неча маротаба Баржом ядровий келишувни қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва ушбу муҳим халқаро келишувни сақлашни таъкидлади. 

Бу ҳақда БМТ ассамблеясининг раиси Мария Фернанда Эспиноза жума куни 8 март кунида Баржом ядровий келишувни глобал келишувнинг самараси деб билиб, барча томонлар ушбу халқаро келишувда ўз зиммаларига олган мажбуриятларга риоят этишлари лозим,-деб таъкидлади. 

Мария Фернанда Эспинозанинг айтишича, барча томонлар имзо қуйган шартномага нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишлари ва уни ҳимоялашлари лозим. 

БМТ бош ассамблеясининг раиси шунингдек Баржом ядровий келишув   баробарида Европа Иттифоқининг олган позициясини ижобий деб баҳолади ва европаликлар Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш тарафдоридирлар,-деб қўшимча қилди.

   Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Баржом ядровий келишуви бўйича янги позициясини эълон қилиши ядровий келишув заминида Эрон ёндошувининг яна бир тасдиқланиши  маъносидадир. Халқаро ташкилотлар ва давлат расмийларининг бу халқаро келишувга муносабат билдиришлари ва изҳорот баён этишлари шуни кўрсатадики, Баржом ядровий битимдан Американинг чиқиши ва Трампнинг назарида бўлган ислоҳотлар киритиш ҳақида ҳаддан ташқари талаб қуйиши ва мантиқсиз ёндошувига дунё ҳамжамиятлиги зиддир.  

Дональд Трамп 2018 йил 26 сентябр куни хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиб, ушбу кенгашга аъзо барча мамлакатлардан Америка билан ҳамкорлик қилиш ва унинг иддаосига кўра, Эрон ҳеч қачон ядровий бомбага эга бўлмаслигига кафолат беришларини сўради. Аммо Трампнинг умидига қарши хавфсизлик кенгашида доимий ва доимий бўлмаган аъзо мамлакатлар Баржом ядровий келишувига қарши Американинг позиция олишига қарши аксиламал кўрсатишди ва барча мамлакатлар озми кўпми халқаро хавфсизлик ва тинчликнинг барқарорлигига хизмат қиладиган келишув сифатида Баржом ядровий битимни сақлашни сўрадилар.  

МАГАТЭ ташкилоти берган ҳисоботлари доирасида бир неча маротаба тасдиқланган Эроннинг ядровий келишувга қараб амал қилиши Вашингтоннинг европалик шериклари баҳона келтиришларига имкон бермади. Шу сабабдан Европа хавфсизлигининг манфаатлари доирасида Баржом ядровий келишувини сақлашни талқин этувчи Европа Иттифоқи ва европалик учлик Эрон билан молиявий махсус механизмни ишлаб чиқариш ва тўсиқлик яратувчи қонунларни ижро этиш каби ечимларни таклиф этиш билан Баржом ядровий келишувда Эрон ҳузурини давом эттириш заминини яратишга ҳаракат қилишди. 

Шу тартиб билан ҳатто Вашингтоннинг европалик шериклари ҳам Трамнинг Баржом ядровий келишувга қарши ёндошуви БМТ хавфсизлик кенгашинингг 2231 резолюцияси доирасида Барак Абаманинг президентлик даврида Америка томонидан қабул қилинган мажбуриятларга ҳамда халқаро ҳуқуқлар принциплари, яъни давлатларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этиш зарурлигига хилоф эканлигини тан олишади. 

 

Ёрлиқ