Руҳоний: Эрон ва Ироқ ўртасидаги муносабатлар минтақа учун ўрнакдир
(last modified Sat, 09 Mar 2019 14:26:41 GMT )
март 09, 2019 19:26 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон ва Ироқ ўртасидаги муносабатлар минтақа учун ўрнакдир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги муносабатлар минтақа мамлакатлари учун ўрнак эканлигини таъкидлаб, ушбу муносабатлар бутун минтақа учун ижобий таъсирини етказади деб қўшимча қилди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрондаги Ироқнинг янги элчиси Абдураҳмон Саъджавод Фандилнинг ишонч ёрлиғини олиши чоғида,  икки мамлакат ҳамкорликларини кенгайтириш учун кенг -қамровли потенсиали ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, ҳар икки мамлакат халқлари турли соҳаларда ўзаро алоқаларини  ривожлантиришга катта қизиқиш билдиришмоқда деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  дўст, қўшни ва биродар Ироқ халқи ва давлатининг тараққиёти,  ривожланиши, хавфсизлиги ва ободончилигини кенгайтириш, Эрон халқи ва давлатининг энг асосий мақсади эканлигини айтиб, Эрон Ироқ учун дўст ва қўшни мамлакат сифатида  барча заминларда ва турли шароитларда Ироқ халқи ва давлати ёнидадир деб қўшимча қилди.

Теҳрондаги Ироқ элчиси Абдулраҳмон Саъджавод Фандал ҳам бу учрашуда ўз ишонч ёрлиғини Руҳонийга топшириб, Ироқ давлати Эрон билан ўзаро ва кўптомонлама муносабатларини чуқурлаштириш пайидадир деб эълон қилди.