Зариф: Эрон ва Ироқ алоқалари тарихий ҳисобланади
(last modified Sun, 10 Mar 2019 06:35:49 GMT )
март 10, 2019 11:35 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ва Ироқ алоқалари тарихий ҳисобланади
    Зариф: Эрон ва Ироқ алоқалари тарихий ҳисобланади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири шанба куни Ироқнинг ал-Фурот тармоғи билан қилган суҳбатида, АҚШ Эрон билан алоқаларни тўхтатиш учун Ироққа босим ўтказиши мумкин, аммо ҳеч қачон бу иш амалга ошмайди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири шанба куни Ироқнинг ал-Фурот тармоғи билан қилган суҳбатида, АҚШ Эрон билан алоқаларни тўхтатиш учун Ироққа босим ўтказиши мумкин, аммо ҳеч қачон бу иш амалга ошмайди. 

Муҳаммад Жавод Зариф Эрон ва Ироқ алоқаларини дўстона ва тарихий деб атади ҳамда икки юрт халқлари бир-бирлари билан яқин ва қариндош ҳисобланади деб таъкидлади. 

Зарифнинг таъкидлашича, Эрон Ироқ билан ҳамма томонлама алоқа ўрнатишни кўзлайди. Теҳрон ҳамиша Ироқни Осиё ғарбий минтақасининг хавфсизлигида муҳим таянч деб билади ва минтақа Ироқсиз тинч ва осойишта бўлмаслигига ишонади. 

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ҳар доим минтақа халқларининг ёнида турган. Минтақа халқлари ўз келажаклари ҳақида ўзлари қарор қабул қилишади. 

Вашингтон Эрон ядровий келишувидан бир томонлама чиқиб кетганига тўхталиб шундай айтдики, Вашингтон ядровий келишувдан чиқиб кетиш билан музокара қилиш учун ишончсиз эканлигини исботлаб берди. 

Ёрлиқ