Руҳоний: Ироқ хавфсизлиги ва тинчлиги бутун минтақа манфаатидадир
(last modified Mon, 11 Mar 2019 13:14:02 GMT )
март 11, 2019 18:14 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Ироқ хавфсизлиги ва тинчлиги бутун минтақа манфаатидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ироқ хавфсизлигини минтақа манфаатида эканлигини таъкидлаб, терроризм муаммоси туфайли Эрон ва Ироқ давлатлари кўп қийинчиликларга дуч келишди деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Бағдодда ироқлик касбдоши Барҳам Солеҳ билан ўтказган муштарак матбуот конференция жараёнида,  Ироқдаги хавфсизлик ва тинчлик Эрон учун жуда аҳамиятлидир, чунки тинч ва осойишта Ироқ мамлакати минтақада жуда катта рол ўйнаши мумкин деб таъкидлади.

Руҳоний шунингдек "биз Ироқда худди ўзимизни худди ватнамизда бўлгандек ҳис қиламиз деб қўшимча қилди.

Эрон пезиденти бу учрашувда , минглаб йиллардан бери  Ироқ ва Эрон ўртаисдаги муносабатлар давом этмоқда ва Теҳрон давлати диний, маданий, тарихий ва минтақавий алоқаларни янада кучайтиришга қизиқиш билдирмоқда деб айтди.

Ироқ президенти Барҳам Солеҳ ҳам бу йиғилишда ИШИДга қарши кураш жараёнида, Эрон давлатини Ироқни ҳимоя қилганига миннатдорчилик билдириб,  Эрон ва Ироқ ўртасидаги муносабатлар бутун минтақа манфаатидадир деб таъкидлади.

 Солеҳ ўз сўзларида Эрон президентини Ироққа уюштирган сафарни  икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни қай даражада чуқур ва мустаҳкам эканлигини нишонаси эканлиги, ҳамда Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги алоқалари йўлида мавжуд бўлган барча тўсқинларни бартараф этиш зарурлигини баён қилди.

Айтиш керакки бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоинй юқори мартабали делегация бошчилигида Ироқ пойтахтига сафар қилди.