Инқилоб муаззам раҳбари: Худо йўлидаги жиҳодни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди
(last modified Tue, 12 Mar 2019 05:55:41 GMT )
март 12, 2019 10:55 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Худо йўлидаги жиҳодни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди
    Инқилоб муаззам раҳбари: Худо йўлидаги жиҳодни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди

Исломий инқилоб муааззам раҳбари Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қўмондони генерал Қосем Сулаймонийга Зулфиқор юксак орденини тақдим этиш маросимида, худо йўлидаги мужоҳидларни бу каби орденлар билан таққослаб бўлмайди ва уларни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди деб айтдилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг асарларини нашр этиш ва сақлаш идораси тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қўшимча қилишича, худо йўлидаги мужоҳидлар ўз жонлари ва молларини худо йўлига бағишлар экан, уларнинг мукофоти жаннат бўлиб, бу ишлардан кўзланган мақсад эса худонинг розилигидир. 

Исломий инқилоб муааззам раҳбари Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қўмондони генерал Қосем Сулаймонийга Зулфиқор юксак орденини тақдим этиш маросимида, худо йўлидаги мужоҳидларни бу каби орденлар билан таққослаб бўлмайди ва уларни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди деб айтдилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қайд этишларича, бизнинг қўлимизда ва ихтиёримизда бўлган нарсалар, тилда айтиладиган ташаккур бўладими ёки амалий ташаккур бўладими ёки биз томондан тақдим этиладиган орден ва мартабалар дунёвий-моддий нарсалар бўлиб, буларнинг бари маънавий ва илоҳий нуқтаи назардан қаралганда, эслашга арзигулик эмас. Алҳамдулиллаҳ сизлар ушбу жиҳод йўлида бор куч имкониятларингизни ишга солиб саъй-ҳааркат қилдингиз. 

Эрон исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қўмондони генерал Қосем Сулаймоний Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари томонидан Зулфиқор ордени билан тақдирланди. 

Зулфиқор ордени Эроннинг энг юксак ҳарбий ордени бўлиб, исломий инқилоб ғалабасидан кейин биринчи бор Олий бош қўмодон Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари томонидан  генерал Сулаймонийга тақдим этилди. 

Ёрлиқ