Руҳоний: минтақада террорчиларни йўқ қилишда Ғарб қудратлари ҳеч қандай ролга эга эмаслар
(last modified Tue, 12 Mar 2019 14:14:46 GMT )
март 12, 2019 19:14 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: минтақада террорчиларни йўқ қилишда Ғарб қудратлари ҳеч қандай ролга эга эмаслар

Эрон ислом жумҳурияти президенти минтақадаги террорчи гуруҳларни йўқ қилишда Ғарб қудратларининг ҳеч қандай ўринга эга бўлмагани ҳамда фақат ҳарбий самолётлари ва вертолётлари билан саҳналаштирилган амалиётлар ижро этишгани ҳеч қимга сир эмас деб таъкидлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Бағдод шаҳрида ироқлик маъуллар  билан учрашувида  террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳини минтақага  олиб келишдан зўраовн қудратларнинг асл  мақсадига тўхталиб, минтақа халқлари ва давлатлари орасида  оралиқ ва кескинликлар яратиш,  мазҳаблар ва қавм -элатлар орасида ихтилофларни вужудга келтириш, минтақада ноқонуний иштирокини оқлаш, Ироқ, Сурия ва минтақанинг барча мамлакталарида бўҳронларни келтириб чиқариш, инфратузилмаларни нобуд этиш, ислом динини қўпол дин сифатида таблиғ этиш ва ўзларини минтақанинг нажоткори сифатида таништириш , зўраовн қудратларнинг ёвуз мақсадлари жумласидан эканлигини қўшимча қилди.

Эрон президенти  минтақанинг ўта оғир ва мураккаб шароитида Ироқ ва Эрон халқларини доимо бир бирлари ёнида эканлигига хурсандчилик билдириб, ИШИД террорчиларига қарши кураш жараёнида Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим Ироқ халқи ва давлатининг ёнида эди деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек,  Ироқ, Сурия ва минтақанинг бошқа хушёр халқлари зўравон қудратларнинг барча фитналарига барҳам беришганига ишора қилиб, минтақа мусулмонлари бутун дунёга террорчиларни мусулмон бўлмагани ҳамда ислом душманларига ислом дини адолат, раҳмат, ҳамжиҳатлик дини эканлигини исботлаб беришди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ