Жовид Раҳмоннинг Эронга қарши маърузаси ғаразли ва асоссиз ҳисобланади
(last modified Wed, 13 Mar 2019 06:11:16 GMT )
март 13, 2019 11:11 Asia/Tashkent
  • Жовид Раҳмоннинг Эронга қарши маърузаси ғаразли ва асоссиз ҳисобланади
    Жовид Раҳмоннинг Эронга қарши маърузаси ғаразли ва асоссиз ҳисобланади

Эроннинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашидаги вакиллиги БМТнинг махсус маърузачисининг Эронга қарши билдирган охирги ҳисоботини ғаразли ва ғайриқоний ҳамда асоссиз деб атади. 

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Эрон инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Жовид Раҳмон душанба куни Женевада БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилишида қилган нутқида, Эронда исломий қонунларнинг ижросини жумладан қасос, наркотик моддалар билан шуғулланган контрабандачиларни ўлим жазосига тайинлаш каби чораларни танқид қилиб, инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётганини иддао қилди. 

Эроннинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашидаги вакиллиги БМТнинг махсус маърузачисининг Эронга қарши билдирган охирги ҳисоботини ғаразли ва ғайриқоний ҳамда асоссиз деб атади. 

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашидаги вакиллиги Жовид Раҳмоннинг мазкур иддаоларига муносабат билдириб шундай айтдики, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Эрон исломий инқилобининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. 

Эроннинг БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашидаги вакиллигининг маълум қилишича, Эрон исломий жумҳурияти ўз фуқароларини терроризмдан ва гиёҳванд моддалардан ҳимоя қилишда қатъиятлик билан ёндашади. 

АҚШ ва унинг иттифоқчилари минтақада наркотик моддалар контрабандаси ва ушбу моддани ишлаб чиқаришда катта рол ўйнашида асосий омил ҳисобланади. 

Ёрлиқ