Эрон минтақа мамлакатлари ўртасида қон сифати ва соғлиги бўйича биринчи ўриндадир
(last modified Wed, 13 Mar 2019 14:21:32 GMT )
март 13, 2019 19:21 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақа мамлакатлари ўртасида қон сифати ва соғлиги бўйича биринчи ўриндадир

Эроннинг қон ўтказиш ташкилотининг ижрочи директори, эронликлар қонининг сифати ва соғлиги минтақа мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эканлигини айтди.

Эрон телередиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Эроннинг қон ўтказиш ташкилотининг ижрочи директори Али Акбар Пурфатҳуллоҳ шунингдек,  Эронда ҳар бир минг нафардан 27 таси донорлик қилади ва энг ривожланган мамлакатларда минг нафардан 33 нафари донорлик билан машғул бўлди деб таъкидлади.

Пурфатҳуллоҳ , Эроннинг қон ўтказиш ташкилоти  Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳамкори сифатида қон ўтказиш соҳасида ўз ўрганишлари ва тажрибаларини Ўрта Ер Денгизи шарқидаги мамлакатларга ўргатмоқда деб қўшимча қилди.

Пурфатҳуллоҳ ўз сўзларида  Эронда донорлик даражасини ошиши донорларни ўз қонини эҳтиёт қилишлари ва ўз қони учун масъулият сезишларига сабаб бўлади деб изоҳлади.