Зариф: Бирор-бир қудрат ӯз иродасини жаҳон ҳамжамияти зиммасига юклай олмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i44386-Зариф_Бирор_бир_қудрат_ӯз_иродасини_жаҳон_ҳамжамияти_зиммасига_юклай_олмайди
Эрон Ташқи ишлар вазири деди: Гегемонлик даври ӯтиб кетди. Эндиликда бирор-бир қудрат жаҳон ҳамжамиятиги ӯз иродасини юклай олмайди.
(last modified 2019-03-16T14:48:38+00:00 )
март 16, 2019 19:48 Asia/Tashkent
  • Зариф: Бирор-бир қудрат ӯз иродасини жаҳон ҳамжамияти зиммасига  юклай олмайди

Эрон Ташқи ишлар вазири деди: Гегемонлик даври ӯтиб кетди. Эндиликда бирор-бир қудрат жаҳон ҳамжамиятиги ӯз иродасини юклай олмайди.

ФОРС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Американинг бирёқлама ҳаракатларини танқид қилиб, деди: Американинг Халқаро шартномалардан ӯзбошимчалик билан чиқиши ҳамда айрим давлатларга нисбатан бир ёқлама санксиялар эълон қилиши халқаро муносабатларда яккаҳокимлик даврига қайтиш учун сай-ҳаракатдир. Аммо гегемонлик даври ӯтиб кетди. Эндиликда бирор-бир қудрат жаҳон ҳамжамиятиги  ӯз иродасини юклай олмайди.

Зариф Эрон Ислом Жумҳурияти қирқ йилдан буён турли ҳийла-найранг ва таҳдидларга юзма-юз келганини таъкидлаб, илова қилди: Эрон барча қийинчиликларни ортда қолдириб, минтақадаги таъсирли бир мамлакатга айланди.