Муқаддас мудофаа 115 шаҳидининг пок жисмлари Эронга келтирилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i44390-Муқаддас_мудофаа_115_шаҳидининг_пок_жисмлари_Эронга_келтирилди
Муқаддас мудофаа жабҳаларида шаҳид бӯлган 115 нафарнинг пок жисмлари Хуррамшаҳр порти орқали Эронга келтирилди.
(last modified 2019-03-16T15:35:16+00:00 )
март 16, 2019 20:35 Asia/Tashkent
  • Муқаддас мудофаа 115 шаҳидининг пок жисмлари Эронга келтирилди

Муқаддас мудофаа жабҳаларида шаҳид бӯлган 115 нафарнинг пок жисмлари Хуррамшаҳр порти орқали Эронга келтирилди.

"Карбало-4" ва "Карбало-5" амалиётларида шаҳидлик даражасига эришган бу азизларнинг мутаҳҳар жисмлари шаҳидпарвар Эрон халқи томонидан ӯзгача бир шукуҳ ва самимият ила кутиб олинди. 

Айрим Ғарбий ва Арабий давлатлар томонидан дастакланган Ироқдаги БААС режими томонидан Исломий Инқилобни ағдариб ташлаш мақсадида Эронга нисбатан олиб борилган 8 йиллик юклатма уруш натижасида ӯз ватанини ҳимоя қилган фидоий Эронликлардан 230 минг нафаридан кӯпроғи шаҳид, бунданда кӯпроқ мажруҳ ва минглаб кишилар бедарак кетганди.

Бу ваҳшийларча тажовуз Эрон Ислом Жумҳуриятига бир минг миллиард доллар миқдорида зарар келтирди.