Руҳоний: Эрон барча қўшни давлатлар билан муносабатарини кенгайтириш пайидадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон давлатини барча қўшни мамлакатлар билан яхши муносабатларга эга бўлишга қизиқаётганини таъкидлаб, айрим қўшни давлатлар ва Эрон ўртасидаги муаммолар Теҳрон давлати томонидан келтириб чиқарилгани йўқ деб изоҳлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон жанубидаги Бушеҳр шаҳри халқи тўпламида, Теҳрон давлатини минтақадаги барча мамлакатлар билан ўзаро муносабатлари ва ҳамкорликларини янада кенгайтириш пайида эканлигини баён қилар экан, Эрон давлати қўшни мамлакатлар жумладан, Қатар, Уммон, Туркия, Озарбойжон республикаси, Туркманистон, Афғонистон ва Покистон билан яхши алоқаларга эгадир ва барча қўшнилари билан муносабатларини янада ривожлантиришни истайди деб эълон қилди.
Эрон президенти шунингдек Эронга зарба бериш учун душманларнинг фитналарига тўхталиб, АҚШ, сионистик режим ва минтақадаги айрим реакцион режимларни бор куч қудрати билан Эронга босим ўтказишга уринаётганлари билан бир пайтда, улар ҳеч қачон буюк Эрон халқини ўзига таслим қила олишмайди деб таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида 11 миллиард сармоя билан Жанубий Форс газ ишлаб чиқариш корхонасининг 4 -чи фазасини очилганлигига ишора қилар экан, ушбу лойиҳани ишга туширилиши яна бир бор душмналарнинг барча босимларига қарамай Эрон давлатини ўз йўлини давом эттираётганлигининг далилидир деб қўшимча қилди.