Генерал Боқирий: террористлар билан қарши кураш олиб бориш охиргача давом этади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i44457-Генерал_Боқирий_террористлар_билан_қарши_кураш_олиб_бориш_охиргача_давом_этади
Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси минтақада террористлар билан қарши кураш олиб бориш уларни биткул нобуд қилишгача давом этади,-деб айтди.
(last modified 2025-11-26T05:35:31+00:00 )
март 18, 2019 19:46 Asia/Tashkent
  • Генерал Муҳаммад Боқирий
    Генерал Муҳаммад Боқирий

Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси минтақада террористлар билан қарши кураш олиб бориш уларни биткул нобуд қилишгача давом этади,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, генерал Муҳаммад Боқирий Эрон, Ироқ ва Сурия ўртасидаги учтомонлама йиғилишнинг охирида ўтказилган матбуот конфренциясида, терроризм билан қарши курашиш йўлида Эрон Ислом Жумҳурияти, Ироқ ва Суриянинг босиб ўтган йўли давом этади,-деб айтди.

Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси ўз сўҳбатида, дунё зўравон қудратларнинг гумашталари Исроилнинг ишғолгарликлари, тажовузлари ва зулми барқарор бўлиши ҳамда минтақадаги хавфсизликни бузиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб таъкидлади. 

Шунингдек, генерал Боқирий асосий мақсад Сурия ер яклихтлигини сақлаш ва миллий ҳукуматини мустаҳкамлаш ҳамда Сурия давлатининг ижозатисиз ушбу ўлкада ҳузур топган кучларнинг чиқиши ҳисобланади.