12 фарвардин Эронда "Исломий жумҳурият куни"дир
(last modified Mon, 01 Apr 2019 10:45:33 GMT )
апрел 01, 2019 15:45 Asia/Tashkent
  • 12 фарвардин Эронда

12 фарвардин ӯз тақдирини ӯзи белгилаш йӯлида буюк Эрон халқи истак-иродасининг тажаллийси куни, яъни "Исломий жумҳурият куни"дир.

1979 йилнинг 1 апрел куни,  ҳижрий-шамсий ҳисоб билан эса 1358 йил фарвардин ойининг 12- куни шубҳасиз, мустақиллик ва эрк йӯлида курашувчи аҳли башарнинг тарихида олтин ҳарфлар билан битилган кундир. Журъат билан айтиш мумкинки,  инсониятнинг энг янги тарихида моҳиятан бу улуғ кун мислсиз ҳисобланади.

 Исломий инқилоб ғалабасидан сўнг ушбу тақдирни белгиловчи тарихий кунда Эроннинг сиёсий тизимини танлаш учун  референдум ўтказилди.

Бу ӯта муҳим референдумда  98 фоиздан кўпроқ аҳоли  Эроннинг Исломий жумҳурият бўлиши учун   овоз берди.

12 фарвардин референдуми  Исломий Инқилоб ғалабаси ортидан Эронда мустабид режимнинг даври поёнига етгани ва Эрон халқи ӯз имомининг  белгилаган йӯлидан бориб, ички ишларига бегоналарнинг аралашувига йӯл қӯймаслигини бутун дунёга намоён этди.

  Шарафли Эрон халқи бу йил, яъни Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан "Ишлаб чиқаришни ривожлантириш" йили дея номланган ҳижрий-шамсий 1398 йилда муқаддас Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида ривожланиш ва адолатнинг янги-янги чӯққиларини эгаллаш мақсадида дадил қадамлар ташлаб, Исломий Инқилобдан кӯзланган буюк мақсадларни амалга ошириш сари жадал суръатларда ҳаракат қилиб, дунёни ӯз жасоратли фарзандларининг пӯлатдек мустаҳкам азм-иродаси билан лол қолдиражак.