Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Асосий вазифа сел вайроналарини тиклашдан иборат
Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари эслатдилар: масъулларга таъкидлаб айтганман, асосий вазифа сел вайроналарини тиклаш ва унинг зарарларини бартараф этишдан иборат.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари идораси матбуот марказининг хабарига кӯра Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий бугун эрталаб Расулуллоҳ(С)нинг мабъас кунлари муносабати билан давлат масъуллари, Исломий мамлакатларнинг элчилари ва халқнинг турли қатламлари вакиллари билан ӯтказган мулоқотлари чоғи мамлакатнинг айрим вилоятларида сел ёмғирлари натижасида вужудга келган табиий офатларга ишора қилиб,буюрдилар: бу ҳодисада одамларнинг ӯзаро сай-ҳаракати, улар ӯртасидаги бирдамлик ва уйғунлик руҳияси жуда яхши намоён бӯлди. Эрон халқи қӯл қовуштириб ӯтирмасдан майдонга чиқиб, масъулларга кӯмаклашдилар. Халқнинг қӯллаб-қувватлашини ҳис қилган масъуллар эса бошланғич тадбирларни амалга оширишга муваффақ бӯлишди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мабъас мавзусига тӯхталиб, турли жамиятларда Илоҳий пайғамбарларнинг зуҳур айлашларини "Тавҳид ва убудият" ҳамда "Тоғутдан узоқлашиш" йӯлидаги улуғ бир ҳаракат эканлигини таъкидлаб, илова килдилар: Аслида тоғут тавҳид ҳаракатига қарама-қарши бӯлган жараён бӯлиб, унинг бунгунги кӯриниши Америка ва айрим мамлакатларнинг раҳбарлари ҳисобланади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари эслатиб ӯтдиларким, узоқ йиллар давомида сионистик режимнинг тажовузлари урушишга ташна бӯлган тоғутнинг намунаси бӯлиб, Фаластин мужоҳидлари ва Ливан Ҳизбуллоҳининг қаршилик кӯрсатишлари, шунингдек Эрон халқининг 8 йиллик муқаддас мудофааси Аллоҳ йӯлидаги жиҳоднинг намунасидир.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрондаги Исломий Инқилоб Ислом Пайғамбари (С) биъсатларининг давоми эканлигини таъкидлаб, илова қилдилар: айримларнинг Исломий жумҳурият тизимини душман тутишларининг сабаби тоғут жабҳасининг тавҳид жабҳаси билан душманлигининг давомидир. "Бошқалардан душман ясаманг" дегувчилар хато қилади. Зеро, тоғут жабҳаси тавҳид ҳаракатининг моҳити билан мухолифдир. Америка ва унинг Оли Сауд каби навкарлари бизнинг тавҳид йӯлида ҳаракат қилаётганимизга рози эмаслар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари таъкидладиларким: Эрон халқи бугунгача ҳаракатланиб келган йӯлида давом этса, қатъий қилиб айтаман, албатта, ӯз душманлари бӯлмиш Америка ва унинг гумашталарини енгиб, ғалабани қӯлга киритади.
.