Зариф: Европа Америка қаршисида ожиздир
(last modified Thu, 04 Apr 2019 09:30:52 GMT )
апрел 04, 2019 14:30 Asia/Tashkent
  • Зариф: Европа Америка қаршисида ожиздир

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Европанинг Америка қаршисида ожиз эканлигини айтди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кеча Европа давлатларининг Баржом келишувига муносабатлари ҳақида гапириб, деди: Европаликлар бошидан Баржом келишувига муваффақиятли бир ҳужжат сифатида қарашар, аммо Америка санкцияларига қарши туришга журъат қилишмасди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири эслатди: Европаликлар Баржомни ҳимоя қилиш учун баъзи ишлар қилишди, аммо Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари буюрганларидек бу сай-ҳаракатлар етарли эмас, ҳатто баъзи мавридларда бу ҳаракатлар Европаликларнинг харажат қилишга тайёр эмасликларини кӯрсатиб турарди.

Зариф Эрон Европаликларни берган ваъдаларига амал қилишларига мунтазам равишда мажбур айлаганини эслатиб, илова қилди: шу тахлит Европа билан дипломатик алоқалар олиб борганмиз, аммо Эрон ҳеч қачон Европага қатъий равишда ишонч билдирмаган.