Инқилоб Раҳбари: АҚШнинг ёмон ҳаракатлари ортидан Эрон армияси ва соқчилар корпусининг ҳамжиҳатлиги жуда муносиб эди
(last modified Wed, 17 Apr 2019 12:29:45 GMT )
апрел 17, 2019 17:29 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: АҚШнинг ёмон ҳаракатлари ортидан Эрон армияси ва соқчилар корпусининг ҳамжиҳатлиги жуда муносиб эди

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эрон қуролли кучлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва кундан кунга ошиб бораётган иттифоқчиликни душманларни қаттиқ асабийлаштирганига ишора қилиб, Эрон армияси ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликлар АҚШнинг ёвуз ҳатти- ҳаракатидан кейин жуда чиройли ва муносиб позиция эди деб изоҳладилар.

Бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон армияси қўмондонлари ва пиёда кучлари вакиллари билан учрашганида  бугунги армияни ўтмишга қараганда янада янгилангани, яроқли ва қудратли эканлигини таъкидлаб,  Эронда сел ва сув тошқинларидан зарар кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатишда армиянинг таъсири, иштироки ва саъй-ҳаракатларини олқишладиар. 

Ул Ҳазрат ўз сўзларида  душманларни асабийлаштирадиган ҳар бир амал яхши ва тўғридир ва аксича барчангиз душман руҳиясини кучайтиридаган ишлардан воз кечишингиз зарур деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари  Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШнинг асоссиз иддаоларидан асли мақсадларини Эронда оммавий руҳияга салбий таъсир ўтказиш эканлигини таъкидлаб, АҚШ турли муамолар айниқаса миллиардлаб доллар қарзларга юзмаюздир шунингдек Калифорния минтақасидаги сел ва тўфонлардан бир неча йил ўтиб бориши билан ҳалигача бу муаммоларни бартараф эта олмаган, аммо Эрон халқи руҳиясига салбий таъсир ўтказиш учун иддаоларини такрорламоқда деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ