Муҳаммаджавод Зариф дунё мамлакатлари ТИВ раҳбарларига мактуб йўллади
(last modified Thu, 18 Apr 2019 08:00:42 GMT )
апрел 18, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф дунё мамлакатлари ТИВ раҳбарларига мактуб йўллади

Эрон ТИВ раҳбари дунё давлатларини АҚШ томонидан Исломий Инқилоб соқчилар корпусини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритилгани қаршисида принсипиал, аниқ ва қонун асосида позиция тутишга чақирди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф дунё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларига йўллаган мактубида, АҚШ давлатини Эрон Исломий Инқилоби соқчилар корпусини террорчи сифатида атаганининг сиёсий ва ҳуқуқий хавфли оқибатларига ишора қилиб,  бундай ҳатти- ҳаракат Халқаро тинчликига қарши энг жиддий таҳдидлардандир деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф  АҚШ давлати Эрон ва АҚШ ўртасидаги  кескинликларни янада кучайтириш , кескинликларни камайтириш йўлидаги барча механизмлар ва сиёсий йўлларни нобуд этиш мақсадида  Исломий Инқилоб соқчилар корпусини " террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритган. АҚШнинг бундай сиёсатлари осойишта мақсаддаги барча абзаллар ва йўлларни бекор этилиши ҳамда икки мамлакатни билвосита қарамақаршиларга юз тутишига олиб келадию холос деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири,   шунингдек АҚШ давлатининг Эрон ва Алқоида ўртасида ҳамкорликлар мавжуд деган иддаоларига тўхталиб, АҚШнинг ушбу иддаолари ҳам  Осиё ғарбида янги можароларни келтириб чиқариш учун Америка оммавий афкорнин тайёрлаш мақсадидаги лойиҳаларининг бир қисмидир. АҚШ давлати минтақада бошқа бир мамлакатга қарши куч ишлатиш учун қонуний ваколатига эга бўлганини иддао қилиш  ҳамда АҚШ ижроий органига шароит яратиб беришдир.

Зариф ўз сўзларида,  минтақада АҚШ террорчи кучларини жиноятлари ҳамда исломий Инқилоб соқчилар корпусининг фидокорликларини таъкидлаб, Эрон давлати  Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ позициясининг яқин келажак ва узоқмуддатли оқтбатлари тўғрисида огоҳлантирмоқда деб айтди.   

  

Ёрлиқ