Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби минтақада муқовимат кучларини террорчи гуруҳлар устидан қозонган ғалабаси ва АҚШ сиёсатларини қаттиқ мағлуб бўлгани Оқ уйнинг Эронга нисбатан нафратлари ва асабийлашганлигининг асли сабабидир деб айтди.
Теҳрон жума намозининг бугунги муваққат имом хатиби ҳужатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий АҚШ томонидан Исломий Инқилоб соқчилар корпусини " террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритилганлигини қаттиқ танқид этиб, Эрон давлати Сурия ва Ироқда террорчи гуруҳларни қаттиқ мағлуб этиши билан минтақадаги АҚШнинг барча сиёсатларини самарасиз эканлигини исботлади деб изоҳлади.
Ҳужжатулислом вал муслимин Сиддиқий шунингдек, Эронда сув тошқинларидан зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш йўлида АҚШ давлатини яратаётган тўсиқларига тўхталиб, АҚШнинг бундай ноинсоний ҳатти-ҳаракати Вашингтон давлатини Эрон халқига қай даражада душманлик қилишини кўрсатиб берди деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Европадаги айрим давлатларни пасткашлик ва ёвузликда АҚШдан кам эмасларини таъкидлаб, Европа давлатлари оғир вазиятда Эронни ёлғиз қолдиришади, бироқ Европа давлатларининг ҳатти-ҳаракатлари қаршисида жуда ҳушёр бўлиш лозим деб эълон этди.
Сиддиқий ўз хутбалари давомида АҚШ ва Европа давлатлари хусусан Францияга ўхшаган Европа давлатини Эронга қарши тутган позицияларини самарасиз қолишини баён этар экан, Эрон ислом Инқилоби, мустаҳкамлиги, қудрати, ривожланиши билан ушбу вазиятдан ҳам ўтади ва яна бир бор душманларга жидлдий зарба етказади деб қўшимча қилди.