Зариф: Американинг маҳкумларни ӯзаро айирбошлаш ҳақидаги таклифи бир томонламадир
Эрон Ташқи ишлар вазири Америка давлат мулозимидан маҳкумларни ӯзаро айирбошлаш ҳақида олган мактубини шарҳлаб, деди: Вашингтон маҳкумларни айирбошлаш таклифига биртомонлама ёндашган.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Америка президентининг асирга олинганлар ишлари бӯйича Давлат департаментидаги махсус вакили Роберт С. О'Брайендан Эрон қамоқхоналаридаги америкаликларни озод қилиш ҳақида мактуб олганлигини шарҳлаб, илова қилди: бу мактуб мазмуни бир томонлама эди.
Эрон бундан олти ой бурун Америкага маҳкумларни ӯзаро айирбошлаш ҳақида таклиф киритганди.
Эрон Ташқи ишлар вазири чоршанба куни "Ню-Йоркнинг Осиё анжумани"да сӯзга чиқиб, Америкага ҳар икки томоннинг қамоқхоналарида сақланаётган фуқароларни ӯзаро айирбошлашни таклиф қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Ню-Йорк шаҳрида шунингдек БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш, БМТ Бош Ассамблеясининг раиси Мария Фернанда Эспиноса ва Венесуэла Ташқи ишлар вазири Хорхе Альберто Арреасалар билан ҳам мулоқот қилди.