Юнон-рум кураши буйича эронлик полвонлар 2- олтин медални қӯлга киритишди
апрел 27, 2019 19:52 Asia/Tashkent
Хитойнинг Циан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати доирасида бугун юнон-рум кураши усталари ҳам баҳсларга киришдилар.
Ушбу кун дастурида гиламга чиққан Ўзбекистон полвонлари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медалларига сазовор бўлишди.
-130 кг вазн тоифасидаги полвон Мўминжон Абдуллаев финалда эронлик Амир Қосимийга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.
Шундай килиб Амир Қосимий Эрон спортчилари жамоасига иккинчи олтин медални ҳадя қилди.