Ҳурмуз бўғозидан Эрон нефти ўтказилмас экан, бошқа бирор мамлакатнинг нефти ҳам ўтказилмайди
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Ҳурмуз бўғозидан Эрон нефти ўтказилмас экан, бошқа бирор давлатнинг нефти ҳам ўтказилмайди деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Эрон армияси қўмондонлари, ҳарбий масъуллари ва ҳуқуқ тартибот органлари билан учрашувида Эрон кемалари бошқа мамлакатлар кемаларига ўхшаб, Ҳурмуз бўғозидан ўтмоқда, аммо бирон томон ва ё давлати Ҳурмуз бўғози хавфсизликига халақит етказар экан, албатта Эрон уларга нисбатан жиддий чоралар кўради деб, айтди.
Генерал Боқирий ўз сўзларида, Эрон Ҳурмуз бўғозини ёпиш ниятида эмас, аммо душманларнинг Эронга қарши ҳатти -ҳаракатлари ҳаддан ошганида уни ёпишга мажбур бўлади деб изоҳлади.
Эрон қуролли кучлари штабининг раиси, АҚШ ҳарбий кемалари Ҳурмуз бўғози хусусидаги Эрон ислом жумҳурияти соқчилар корпусининг саволларига жавоб беришга вазифадорлар ва улар ушбу муҳим бўғоз хавфсизлиги кимнинг зиммасида эканлигини яхши биладалир деб аниқлик киритди.