Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 03 May 2019 11:57:40 GMT )
май 03, 2019 16:57 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий
    Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий

Теҳрон жума намози хатиби огоҳлик, кураш майдонида ҳузур топиш, муқовимат кўрсатиш, ваҳдат ва ҳамдиллик Америка ва унинг иттифоқчилари баробарида Эрон халқининг ғалаба қозонишининг рамзидир,- деб билди.

Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий ўтган 40 йил давомида Америка доим Эрон халқига нисбатан душманлик қилиб келишини баён этиб, Эрон халқи Американинг бор қудрати ва фитна-найрангларини мағлубиятга учратди,-деб қўшимча қилди. 

Теҳрон жума намози хатиби Американинг Эронга қарши қўллаган охирги таҳдидлари ва Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ибтидосидан бошлаб Америка раҳбарлигида дунё зўравон қудратларининг Эрон халқи билан қарши курашишда иқтисодий, сиёсий, маданий ҳамда ҳарбий уруш билан қаршилик кўрсатганини эслатиб ўтиб, Эрон халқи иқтисодий охирги урушда ҳам ғалаба қозонади,-деб таъкидлади.

Оятуллоҳ Хотамий Эрон хоҳлаган миқдорда нефтни ишлаб чиқариши ва уни экспорт қилишини баён этиш билан бирга Америка давлати Эрон нефтини экспорт қилиш мизонини нолга етказади деб иддаоси бекор гап, чунки ўтган 40 йил давомида ҳам Американинг Эронга қарши барча таҳдидларидек чипакка чиқади,-деб қўшимча қилди. 

Шунингдек, Теҳрон жума намози хатиби Саъудия Арабистонида ижтимоий фаоллардан 37 кишини ўлим жазосига маҳкум этилганини даҳшатли жиноят деб тавсиф этди ва Саъудия Арабистони подшоси қаторида Америка президенти Дональд Трамп ҳам ушбу жиноятга нисбатан сукут сақлагани туфайли жинояткор ҳисобланади,-деб айтди.     

Ёрлиқ