май 09, 2019 11:26 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари:  анбиёлар вориси бўлган уламолар тавҳид ва адолатни амалга оширишга ҳаракат қилишлари керак

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, Эрондаги диний ҳавзаларнинг икки минг нафар талабалари, устозлари, уламолари ҳамда масъуллари билан учрашганида диний ҳавзалар ва диний уламоларнинг асосий вазифасини ислом маърифатини баён қилиш ва жомеада уларни амалга оширишдан иборат эканлигини таъкидлоаб, уламолар худди анбиёларнинг вориси сифатида тавҳид ва адолатни амалга ошириш учун саъй ҳаракат қилишлари лозим дея айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идорасининг матбуот хизмати сайтига кўра, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий учрашувда  диний маърифатга инсонларнинг эҳтиёжи, ислом дунёсида диний маърифатга нисбатан алоҳида қизиқиш  мавжудлиги ва ҳатто ушбу маърифтага ислом дунёсидан бўлмаганларнинг эҳтиёжлари туфайли  илмий ва диний ҳавзалар масъулиятини янада кўпайганига ишора қилиб, бугунги кунда руҳоният ва диний масалаларга нисбаттан  мамлакат ичкарисдаги махсус  эътиборни олдинги йиллар, айниқса Исломий Инқилобдан олдинги йиллар билан таққослаш мумкин эмас дея изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида дунёнинг турли минтақаларидаги халқлар диний маърифтдан юз ўгиришган деган тасаввурлар мутлақо нотўғри ва хатодир, зеро ушбу маърифатга нисбатан эътиборлар тобора ошиб бормоқда деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат  илмий ҳавзаларни ислом динини ўрганиш ва уни жомеада ижро этишнинг асли маркази эканлигини баён қилиб,  халқни диний маърифат билан таништириш илмий ҳавзалар вазифаларининг бир қисми бўлса,диний маърифатни халқ ҳаётида амалга ошириш ҳам уларниг бошқа муҳим масъулиятларидан ҳисобланади дея эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  илоҳий пайғамбарларнинг жиҳодлари ва қарши кураши хусусидаги Қуръони каримнинг турли оятларидан иқтибос келтириб, пайғамбарнинг вазифаси фақат исломий маърифатдан иборат эмас, шу сабабдан ислом азиз пайғамбари  тавҳид ва адолатни ижро этиш ҳамда мукаммал маъносида исломни жомеда жорий этиш учун қарши кураш ва жиҳод қиланлар дея аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда уламолар ҳам  анбиёлар вориси сифатида  халқ ҳаётида исломни амалга ошириш учун саъй ҳаракат қилишлари керак. Бундай саъй ҳаракатларнинг ёрқин мисоли ва авжини  бир ҳаким  даражасида бўлган Ҳазрат Имом /Хумайний/ ривознуллоҳи таолло алайҳ ҳаракатларида яққол шоҳид бўлганмиз дея баён этдилар.

Ёрлиқ