АҚШ Эронга қарши яна санкция жорий этди
(last modified Thu, 09 May 2019 08:00:43 GMT )
май 09, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эронга қарши яна санкция жорий этди

Кеча АҚШ президенти Дональлд Трамп Эрон ислом жумҳуриятига қарши душманона ҳатти- ҳаракатларида чиқарган фармонида Эроннинг металлургия саноати маҳсулотларига ҳам санкция жорий этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Дональд Трамп  Теҳроннинг экспорт даромадларини камайтириш мақсадида  Эронни металлургия саноати хусусан темир, зангламайдиган пўлат, алюминий ва мис маҳсулотларига янги санкциялар қўллади.

Янги санкцияларга асосан, АҚШ давлати Эроннинг металлургия саноатида фаолият юритадиган, сармоя киритадиган ҳамда бу соҳага тегишли барча молиявий ишлар билан шуғуллайдиган шахслар, ташкилотлар ва компаниялар манбалари ва бойликларини музлатиб қўйиш қарорига келди.

АҚШ Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан кейин, Эронга қарши босимларни кучайтириш мақсадида кўптомонлама душманона сиёсатларни йўлга қўйган. Трамп ўтган йилнинг 8 май куни ядровий келишувдаги Вашингтон мажбуриятларини оёқ ости этиши билан бирёқлама равишда ушбу муҳим халқаро келишувни тарк этиб, Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашини эълон этди.

 

Ёрлиқ