"Хуррамшаҳр"-ни озод этиш куни муносибати билан табриклаймиз
Бугун хурдод ойининг 3 куни (24 май) милодий 1982 йилда Эроннинг жануб-ғарбида жойлашган Хуррамшаҳри озод этиш куни билан тўғри келади. Бу кун Эрон Ислом Жумҳуриятининг тақвимида муқовимат, фидоийлик ва ғалаба куни деб аталган.
Муқаддас мудофаа йиллари давомида шундай буюк кунлар тарих саҳифасида битилганки, унинг азамати ва аҳамияти одамларнинг эсида мангу қолади. Ироқ диктатори Саддомнинг баъс режими томонидан Эронга қарши юклатилган саккиз йиллик уруши вақтида Хуррамшаҳрни озод этиш ҳам саккиз йиллик Муқаддас мудофаа йилларида кўрсатилган ғурур, ифтихор ва қаҳрамонликларнинг тимсолидир.
Хуррамшаҳрни озод этиш 1361 йили Эронга қарши Ироқнинг юклатган уруши даврида Байтул-Муқаддас амалиётининг энг муҳим мақсадларидан эди ва бу шаҳар 578 кун ишғол этилганидан сўнг қайта озод этилди.
Хуррамшаҳрни озод этиш барча жиҳатдан у ҳарбий жиҳатдан бўладими ёки қаҳрамонлик ва маданий жиҳатдан бўладими Эрон Ислом Жумҳуриятининг тарихида муҳим аҳамиятни касб этади. Бугунги кунда Эрон халқининг зўравон қудратларга нисбатан бўлган бадбинлик ҳис-туйғуси ўтган вақтларга қараганда янада мустаҳкамроқ ва кучлироқ бўлмоқда.
3 хурдод нафақат Хуррамшаҳри озод этилишини эслатиш, балки Исломий Эрон мудофаачиларининг таҳсинга арзийдиган устуворликлари ва фидокорликларини эслатиш кунидир.
Эрон ва эронликлар бугун яна бир маротаба Хуррамшаҳр хотирасини эъзозлашади.