Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 31 May 2019 11:05:50 GMT )
май 31, 2019 16:05 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, фаластинликлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва фаластинлик қочқинларни ўз ватанига қайтиб келиб келажагини белгиллашга қаратилмаган " Аср муомаласи" ва ё бошқа ҳар қандай лойиҳа ҳеч қачон Фаластин масаласини ҳал қила олмайди деб айтди.

Теҳрон жума намозининг бугунги имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий  ўз хутбаларида қўшимч ақилиб айтдики,  Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қуддус куни сифатиди номланганига ишора қилиб, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ Фаластин масаласини  ҳамда сиоинстик режим  ва унинг ҳомийларининг ваҳшиёна  жиноятларига қраши курашни унутилмаслиги учун ушбу санани Халқаро Қуддус куни дея эълон этдилар.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби шунингдек,  бугунги кунда ишғол этилган сарзаминларнинг  турли бурчакларида сионистик режимга қарши муқовимат ҳаракатларини авж олаётганига тўхталиб, муқовимат ҳаракати сионистик режим ҳамда унинг  ҳомийлари бўлган АҚШ, БАА ва Ол Сауд режимни қўрқувга солмоқда деб таъкидлади.

Ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий,  ўтган қирқ йил мобайнида Халқаро Қуддус куни  сионистик режимга қарши кураш ҳамда бу босқинчи режимга қарши ислом олами позициясини эълон эттилишининг саҳнаси ва майдонига айланган деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ