Теҳронда Эрон ва Германия ТИВ раҳбарлари иштирокида матбуот конференция бўлиб ўтди
(last modified Mon, 10 Jun 2019 11:30:45 GMT )
июн 10, 2019 16:30 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири Эронга қарши АҚШ бошлаган тижорат урушига ишора қилиб, Осиё ғарбидаги кескинликларни камайтиришнининг ягона йўли тижорат урушни тўхтатишди деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Теҳронда Германия ТИВ раҳбари Heiko Maas билан ўтказган қўшма матбуот конференция жараёнида   Эронга қарши АҚШ бошлаган тижорат урушини бутун жаҳон учун хавфли эканлигини таъкидлаб,  Эрон халқига қарши тижорат урушини йўлга қўйиб, уни бошқараётган томонлларга ҳам зарар етказилиши аниқдир деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Эрон халқига қарши ҳужум қиладиган ҳар қандай мамлакатни Эроннинг жиддий ва қатъий аксиламали ва жавлбига дучор бўлишини айтиб, Эрон ҳеч қачон бирор урушни бошламагна аммо бирор мамлакат Эронга қарши урушни бошлаганида,  Эрон урушни қачон якунланишини аниқлайди деб қўшимч виллди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида Халқаро атом энергияси агентлигининг 15 ҳисоботини Теҳрон давлатини ҳардоим Халқаро миқёсидаги ўз мажбуриятларига амал қилиб келаётганини исботлаб берганинга тўхталиб, Эрон давлати Халқаро миқёсидаги ўз мажбуриятларига амал қилаётгани даражасида ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳам масъулдир деб эълон этди.

Германия ташқи ишлар вазири Heiko Maas матбуот конференцияда  Осиё ғарби минтақасидан бўлмаган мамлакатларни бу минтақа ички ишларида аралашиши ва таъсир ўтказиши нотинчликларга сабаб бўлганини аён қилиб, Осиё ғарбидаги кескинликлар жуда хавфлидир деб маълум қилди.

Германия ташқи ишлар вазири шунингдек  Европанинг уч мамлакати-Германия, Англия ва Францияни  Халқаро ядровий келишувларни ҳимоя этаётганига ишора қилиб, АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққани Эрон ҳуқуқининг  бир қисми бўлган ядровий келишувда кузатилган иқтисодий манфаатларни амалга ошмаслигига олиб келди бироқ Европа давлатлари Эронда тижорат ва иқтисодий ўсиш шароитини яратишга ҳаракат қилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ