Руҳоний: Америка минтақа ва жаҳоннинг тинчлиги учун жиддий таҳдидга айланган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45988-Руҳоний_Америка_минтақа_ва_жаҳоннинг_тинчлиги_учун_жиддий_таҳдидга_айланган
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Америка ҳарбий, молиявий ва иқтисодий имкониятлардан бир восита сифатида фойдаланиб, агрессив хатти-ҳаракатлари билан жаҳон ва минтақанинг тинчлиги учун жиддий бир таҳдидга айланган, -деб айтди.
(last modified 2026-03-03T10:17:49+00:00 )
июн 14, 2019 16:08 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Америка ҳарбий, молиявий ва иқтисодий имкониятлардан бир восита сифатида фойдаланиб, агрессив хатти-ҳаракатлари билан жаҳон ва минтақанинг тинчлиги учун жиддий бир таҳдидга айланган, -деб айтди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг 19 саммитида, эктремизм ва бир томонлама ёндошиш (унилатерализм), бошқа мамлакатларнинг ички ишларига бегона мамлакатларнинг аралашуви халқаро жамоатчиликни хавфли вазъиятга юзмаюз этган ва бу нарса эса дунёдаги барча мамлакатларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва барқарорлига таҳдид солиши мумкин, -деб айтди. 

Руҳоний Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳи билан Эроннинг олиб борган курашини эслатиб ўтиш зимнида, Ироқ ва Сурияда Эрон тинчлик учун курашди, Афғонистонда БМТ билан ўзаро алоқада бўлиб экстремизм билан кураш олиб боришда конструктив рол уйнади ва эндиликда Яманда ҳам тинчликни ўрнатиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда,- деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон билан барча қўшни мамлакатлар  ўртасидаги икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда музокаралар ўтказиш учун эшиклар очиқ эканлигини баён этиб,  бир томонлама ёндошиш (унилатерализм) кескинликларга дуч келиши лозим, чунки терроризм, экстремизм ва наркотик моддаларни кантрабанда қилиш кўп томонлама ёндошишни жиддий бир заруратга айлантирган,- деб айтди. 

Эрон Ислом Жуҳмурияти президенти Баржом ядровий дастур келишувини кўп томонлама дипломатиянинг муҳим мувафаққияти эди деб билиб, Американинг Баржом ядровий келишувидан бир томонлама равишда чиқиши ва ушбу келишувга Эроннинг риоят этишига тегишли МАГАТЭ ташкилотининг берган 15 -та ҳисобитини эътиборга олган ҳолда, Эрон Баржом ядровий дастури доирасида, ушбу шартномадаги бошқа аъзо мамлакатлардан Баржом ядровий келишувининг иқтисодий манфаатларидан Эрон Ислом Жумҳурияти баҳраманд бўлиши учун тезроқ ўз зиммаларига олган мажбуриятларига қараб амал қилишларини сўрайди, -деб таъкидлади.