Камолвандий: келаси 10 кун ичида Эронда ишлаб чиқариладиган уран ҳажми 300 килограммдан ошади
(last modified Mon, 17 Jun 2019 10:57:35 GMT )
июн 17, 2019 15:57 Asia/Tashkent
  • Камолвандий: келаси 10 кун ичида Эронда ишлаб чиқариладиган уран ҳажми 300 килограммдан ошади

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи, Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини ижро этишда Европа давлатларининг ваъдабозлиги ва пассив амал қилаётганига ишора қилиб, келаси 10 кун ичида Эронда ишлаб чиқарилидаган уран ҳажми 300 килограммдан ҳам ошади деб айтди.

Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи Беҳрўз Камолванидй, мухбирлар билан суҳбатида Халқаро ядровий  айрим мажбуриятларини тўхтатиш йўналишида Эроннинг тенхник ҳатти ҳаракатларини баён қилар экан, Эронда уранни ишлаб чиқариш 4 баравар ошган ва Эрон ислом жумҳурияти масъуллари фармойиш қилганида янада кўпайишини эҳтимоли бор деб изоҳлади.

Камолвандий  уран ишлаб чиқариш мезонини 300 килограммдан ошганидан кейин  3/67 даражасидаги бойитилган уранни кўпайтириш суръатини ошишига тўхталиб, бу ҳажмни енгиллик билан    20 фойизга етказишнинг имкони пайдо бўлади деб қўшимча қилди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи келаси икки ярим ой ичида Эрон қуюқ сув захиралари экспорти заминасида бозор топмаганида мамлакатдаги қуюқ сув захиралари мезони 130 тоннадан ошишига ишора қилиб, Халқаро ядровий келишув асосида Эронда ишлаб чиқариладиган қўшимча қуюқ сувини Халқаро бозорларга чиқарилиши керак аммо Эрон ўз эҳтиёжини қоплаш туфайли бозларга чиқаришни тўхатади деб аниқлик киритди.

Беҳрўз Камолванидй  Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувнинг 26-36 пунктлари асосида амал қилаётганини баён этиб,  Европа мамлакатлари учун ядровий келишувни сақлаш  масаласи муҳим бўлганида саъй ҳаракатларини кучайтиришлари лозим деб айтди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи  АҚШ томонидан Эроннинг радио-дори компаниясига қарши қўлланган санкцияларга тўхталиб,  Эроннинг радио-дори компанияларга қарши джорий этилган санкциялар инсонларни террор қилиш демакдир деб эълон этди.

   

Ёрлиқ