Руҳоний: Европанинг ядровий келишувга нисбатан позициясини белгиллаши учун жуда оз фурсат қолган
(last modified Mon, 17 Jun 2019 11:43:24 GMT )
июн 17, 2019 16:43 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Европанинг ядровий келишувга нисбатан позициясини белгиллаши учун жуда оз фурсат қолган

Эрон ислом жумҳурияти президенти ўтган бир йил ичида Эрон давлатининг сабр -чидами ва ўзини тийганлигига ишора қилиб, Халқаро ядровий келишувга аъзо Европа давлатларини ўз позициясини белгиллаши учун оз вақт қолганини қўшимча қилди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Франциянинг янги элчиси Philippe Thiebaud нинг ишонч ёрлиғини қабул қилганида, ҳозирги ўта нозик вазиятга ишора қилиб, Халқаро ядровий келишувни барҳам топиши Эрон, Франция, минтақа ва дунё манфаатида эмас деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний, шунингдек,  айрим мавзулар жумладан дори ва тиббий тажҳизотлар, мусофир ташувчи самолётнинг эҳтиёт қисмлари, озиқ- овқат тижорати ва корхоналарни айрим эҳтиёт қисмларини импорт қилишига қўллаган санкциялари ва тўсиқлар яратишини ноконструктив ҳамда Эрон халқига қарши АҚШнинг кенг- қамровли тижорат урушининг намунасидир деб аниқлик киритди.

Эрон президенти Теҳрон давлатини Франция билан турли соҳалар айниқса иқтисодий тармоқларда ўзаро муносабатларини кенгайтириш тарафдори эканлигини баён этар экан, Теҳрон-Париж ўртасидаги қўшма ҳамкорликлари ва алоқаларини кенгайиши йўлига ҳеч бир омил тўсиқ яратмаслиги керак деб айтди.

Теҳрондаги Франциянинг янги элчиси ҳам  Эрон президентига ишонч ёрлиғини топшириши билан, Теҳрон Халқаро ядровий келишувда  барча мажбуриятларига амал қилиган ва Франция ҳам  Халқаро ҳамжамият томонидан ҳимоя этиладиган келишувни сақлашга ҳаракат қилади деб эълон этди.    

Ёрлиқ