Генерал Боқирий: Эрон давлати Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини ҳимоя этмоқда
Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси Эрон давлати Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозининг ҳомийси бўлиб, бу минатқа хавфсизлигини ҳам худди ички хавфсизлиги каби мудофаа қилмоқда деб айтди.
Кеча Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий мухбирлар билан учрашганида боқша давлатлар томонидан Ҳурмуз бўғозида муаммолар вужудга келтирмаганида, Эрон ҳам ушбу бўғоз хавфизлигини таъминлашни давом эттиришига тўхталиб, Эрон ислом жумҳуриятининг нефт содир этилганига қадар бошқа двлатлар нефт маҳсулотлари ҳам экспорт этилади деб қўшимча қилди.
Генерал Боқирий шунгдек, Уммон денгизи ва БААнинг Фужайра портида душманларнинг фитналарига тўхталиб, АҚШ, сионистик режими ва минтақадаги уларни бир нечта реакцион режимлари ушбу шубҳлари ҳодисаларда Эронни айблашга уринмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Эрон қуролли кучларини Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазида эга бўлган таъсири билан бу минтақа хавфсизлигини таъминлашга давом бераётганини таъкидлаб, Эрон армияси Ҳурмуз бўғозини ёпиш ва тўсиб қўйиш қудратига эгадир деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз ўтган пайшанба куни Уммон денгизидаги икки нефт танкерида ёнғин юз берди. Бу ҳодиса ортидан АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео бирор далил келтирмаган ҳолда портлашларда Эрон давлатини айблашга уринди.