Руҳоний: Эроннинг энг юқори мартабали маънавий раҳбарига нисбатан санкция жорий қилиш АҚШ масъулларини ақлдан озганлиги нишонасидир
(last modified Tue, 25 Jun 2019 10:18:38 GMT )
июн 25, 2019 15:18 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эроннинг энг юқори мартабали маънавий раҳбарига нисбатан санкция жорий қилиш АҚШ  масъулларини ақлдан озганлиги нишонасидир

Эрон президенти АҚШ давлатини Эронга қарши қўллаган янги санкцияларига тўхталиб, нафақат Эроннинг раҳбари, балки бутун жаҳон мусулмонлари ва Исломий Инқилоб пайравларининг пешвоси бўлган мамлакатнинг сиёсий, маънавий, ижтимоий ва расмий раҳбарига нисбатан санкция жорий этиш, жуда кулгули ва юзсизликнинг ёрқин намунасидир деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазири  ва масъуллари билан учрашганида бугунги кунда  мусулмонларнинг шиа ва суннат аҳлидан иборат  Ливан, Афғонистон, Сурия, Покистон ва Ҳиндистон ҳамда дунёнинг турли минтақаларининг кўп халқлари Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари дастури асосида амал қилишмоқда, аммо ақлдан озган  бошқа бир мамлакат масъулини бетсизлик билан ул зотга қарши санкция жорий қилиши дарҳақиқат кулгулидир деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини Эронга қарши янги санкцияларида Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг мол мулкини музлатишни иддао қилганига ишора қилиб,  Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг мол- мулки фақат битта ҳусейния ва битта манзилдан иборатдир, Эрон раҳбарининг мол- мулки музлатишни назарга тутганлар  ул зотнинг мол-мулки чет эл мамлакатларида банк ҳисобларида миллионлаб долларга эга бўлган дунёдаги бошқа мамлакталар раҳбарларининг мол млкига мутлақо ўхшамайдиганини била олишлари керак дея қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  АҚШ давлатини мантиқ ва ақл доирасидан чиққанини таъкидлаб, АҚШ томонидан музокара ўтказишни иддао қилинаётгани  билан бирга Эрон ТИВ раҳбарига ҳам санкция жорий қилиш тўғрисидаги сўзлари, Эрон душманларининг  ёлғончилигидан далолат бермоқда.

Эрон преззиденти Эрон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилган, АҚШ дронини йўқ қилинганига ишора этар экан, Эрон чегаралари Теҳрон давлатининг қизил линияси ҳисобланади деб эълон этди.

Ёрлиқ