Мусавий: Вена йиғилиши Баржомнинг тақдирини белгилайди
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби: Баржом келишувини имзолаган мамлакатларнинг Венадаги йиғилиши Эроннинг Баржом (Эроннинг тинч йӯлдаги атом дастурига бағишланган халқаро келишув)да қолиш-қолмаслигини белгилайди.
Саййид Аббос Мусавийнинг айтишича бугун Вена шаҳрида ӯз ишини бошлаган Эрон ҳамда 4+1 мамлакатлари Ташқи ишлар вазир ӯринбосарлари сатҳидаги йиғилиш бу халқаро келишувнинг тақдирини белгиловчи йиғилиш бӯлади.
Матбуот котиби Эроннинг бу келишувдан мутлақо чиқиш эҳтимоли мавжудлигини таъкидлаб, илова қилди: Баржомдан чиқиш Эрон Ташқи ишлар вазирлиги назарда тутган вариантлардан бири, аммо биз Баржомда қолаётган мамлакатларнинг сӯнгги хулосасини кутяпмиз.
Мусавийнинг таъкидлашича: Эроннинг сабр косаси тӯлиб бормоқда. Бошқалар ӯз масъулиятига амал қилмаётган бир шароитда Эрон Баржомдаги масъулиятларига бир ёқлама амал қилишни давом эттиролмайди.
У шунингдек, илова қилди: Америка бир йилдан буён Баржомда кӯзда тутилган масъулиятларига амал қилмай келади. Бу нарсага чидаб бӯлмайди. Эрон ҳам бир қарорга келиши керак.