Ўзбекистон ва БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси ҳамкорликларни кенгайтирмоқда
(last modified Wed, 13 Dec 2023 13:02:14 GMT )
декабр 13, 2023 18:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси ҳамкорликларни кенгайтирмоқда
    Ўзбекистон ва БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси ҳамкорликларни кенгайтирмоқда

Венада Ўзбекистон ва БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси ўзаро алоқаларни янада жадаллаштириш бўйича келишиб олишди.

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси (UNOOSA) директори Арти Холл-Майн билан учрашув ўтказди.

«Дунё» ахбборот агетлигига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича,  мулоқот чоғида UNOOSA'нинг космик тадқиқотлар соҳасидаги турли дастур ва ташаббуслари ҳамда глобал муаммоларни ҳал қилишда космик технологияларнинг роли хусусида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва БМТ вакиллари  UNOOSA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбеккосмос» агентлиги ўртасидаги ўзаро алоқаларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, ўрмонларни кесиш билан боғлиқ ҳаракатларни олдини олиш ва ноқонуний қазиб олишга қарши кураш каби соҳаларда ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ масалалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, атроф-муҳит мониторинги, сув ресурсларини таҳлил қилиш ва чўлланишга қарши курашиш cингари экологик муаммоларни ҳал қилишда космик технологиялардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилди.