Эрон илм соҳасида Ўрта Шарқда биринчи ўринни эгаллайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46261-Эрон_илм_соҳасида_Ўрта_Шарқда_биринчи_ўринни_эгаллайди
Ўтган йилдаги Саймега системаси рейтинги бўйича Эрон ислом жумҳурияти илмий ишлаб чиқариш ва салоҳият бўйича Осиё ғарби мамлакатлари орасида биринчи ўринга сазовор деб топилди.
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
июн 30, 2019 12:35 Asia/Tashkent
  • Эрон илм соҳасида Ўрта Шарқда биринчи ўринни эгаллайди

Ўтган йилдаги Саймега системаси рейтинги бўйича Эрон ислом жумҳурияти илмий ишлаб чиқариш ва салоҳият бўйича Осиё ғарби мамлакатлари орасида биринчи ўринга сазовор деб топилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саймега  маълумотларига асосан ўтган йили эронлик олимлар  турли илм фан соҳаларида 60 минг 268 минг илмий мақоларар ишлаб чиқариб чоп этган. Мақолалардан 54 минг 915 минг таси юқори даражада эканлиги аниқланган.

Дунёнинг 155 мамлакати орасида ўтказилган мукаммал  таҳлилларга биноан, Эрон илм -фан соҳасида дунёнинг 16 чи ўрнида жой олган.

Бу рўйхатда АҚШ, Хитой ва Англия аввалги ўринларни касб этишган.