Камолвандий: Эрон уранни 3,67 фоиз бойитиш чекловидан ўтиш жараёнини бошлади
(last modified Sun, 07 Jul 2019 10:02:40 GMT )
июл 07, 2019 15:02 Asia/Tashkent

Эрон атом энергияси ташкилотининг матбуот котиби Теҳроннинг Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини қисқартиришнинг иккинчи босқичини бошлашига ишора этиб, Эрон уранни 3,67 фоиз бойитиш чекловидан ўтиш жараёнини бошлади,-деб айтди

Эрон атом энергияси ташкилоти матбуот котиби  Беҳрўз Камолвандий бугун журналистлар тўпламида, Баржом ядровий келишувида ўз мажбуриятларини ижро этиш учун Теҳроннинг европаликларга берган 60 кунлик мўҳлати охирга етишини баён этиб, уранни бойитиш ва захира этиш даражасини кўпайтиришнинг иккинчи босқичига кирди ва МАГАТЭ ташкилоти душанба куни Эроннинг уранни 3,67 фоиз бойитиш чекловидан ўтишини тасдиқлаши мумкин,-деб таъкидлади. 

Камолвандий Эроннинг Баржом ядровий келишуви дастурининг иккинчи босқичини мамлакат эътиёжларини таминлашга асосланган деб билиб, Эрон фаолиятининг иккинчи босқичи ўрта муддат ичида тадқиқот реакторлари ва электростанциялар эҳтиёжларини қондириш ва узоқ муддат давомида эса янада истиқболдаги илғор эҳтиёжларни таминлаш мақсади билан амалга ошириладиким, уларнинг ҳар бири ҳар хил фоизларга эга,-деб таъкидлади.  

Эрон атом энергияси матбуот котиби Арок оғир сув реактори ҳақида қайта тиклаш имкони мавжуд бўлишини эътиборга олиб, Арок оғир сув реакторининг асосий қувурларига цемент қуйиш ижро этилди. Чунки Эронда бу қувурларнинг намуналари мавжуд ва керакли вақтда Арок оғир сув реакторини қайта тиклай олади,-деб айтди.